Latest news

17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  3 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  2 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди News

Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Диёр Ортиқбоевнинг ҳаётий сабоқларидан баҳраманд бўламиз.

Инсон сув ва ҳавосиз яшай олмагани сингари футболсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман. Мўъжазгина ҳовлимиз яқинида эсимни таниганимдан буён уст-бошимизни чангитиб тўп тепардик, гоҳида қуёш қандай чиқиб, қандай ботганини ҳам сезмай қолардик. Футболга бўлган қизиқишимга сабаб бўлган ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлаган дадамга миннатдорчилик билдираман. Отамнинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосидаги ўйинларимни стадиондан томоша қилишини орзу қиламан.


12 ёшимда "Пахтакор" академиясига қабул қилинганман, 18 ёшда ёшлар лигасида, кейинчалик асосий жамоа сафида тўп тепдим. Бу жамоа либосида тўп тепиш кўплаб футболчиларнинг орзуси деб бемалол айта оламан. "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётганимдан бениҳоя мамнунман.

Шундай фильмлар ёки лаҳзалар бўладики, уларни қайта-қайта томоша қилсангиз ёки ёдга олсангиз ҳам завққа тўласиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги фаолиятим ҳам ҳаётим саҳифаларида унутилмас воқеага айланган. Осиё кубоги бизни янги даражага олиб чиқди. Ўшанда мухлис томонидан ажойиб атмосфера яратилган, бунинг натижасида ўзимизни гўёки мундиалдаги фаворитлардек ҳис қилганмиз. Ҳал қилувчи ўйинда юртбошимизнинг ташрифи эса бизга қўшимча куч бағишлаган.

Ҳали ёшман ва ўрганишим керак бўлган нарсалар бисёр. Жамоадаги тажрибали футболчилардан ижобий хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қиламан. Жумладан, Сардор Собирхўжаев, Абдулла Абдуллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Достон Ҳамдамов, Шоҳрўз Норхонов сингари футболчилар нафақат майдон, балки майдон ташқарисида ҳам кўп жабҳаларда ўрнак бўлган.


Ёш футболчи илк навбатда, ўз иқтидорини намоёт этиб, ўз ўрнига эга бўлиши лозим. Бунинг учун улкан меҳнат ва тиришқоқлик талаб этилади. Шундагина келгусида яхши жамоаларда тўп тепиш имконияти пайдо бўлади. Меҳнатдан қочмаган ўспирин кўчада қолмайди.

Гарчи қитъа чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида иштирок этганимга қарамай, ҳамма нарсага эришдим дея олмайман. Ҳали эришишим ва ўз устимда ишлашим керак бўлган жиҳатлар етарлича. Буни инкор этмайман. 


Келажакда Европа жамоаларида тўп тепишни орзу қиламан ва шу йўлда тер тўкишдан тўхтамайман. 

Жаҳон юлдузларидан ўз позициям бўйича Ван Дейк ва Родри, ўзбекистонлик футболчилардан эса Одил Ҳамробеков ва Абдуқодир Ҳусанов ўйинларига ҳавас қиламан.


Энг катта мотиваторим — дадам. У киши оғир кунларимда ҳам, шодон кунларимда ҳам ҳамиша ёнимда бўлиб, керакли маслаҳатларини аямаган. Отам ҳеч қачон тўхтаб қолмаслигим кераклигини ва мендан умиди катта эканлигини ҳар доим таъкидлайди. Футболчи учун бундан улкан мотивация бўлмаса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика