Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи News

Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи

Италиялик машҳур журналист ва инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган.

Нигериялик форвард Франция чемпиони билан йилига 14 млн евролик маошни ўз ичига олган 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. Олдинроқ, айнан шундай муддатга, фақат йиллик 7 млн еврога мўлжалланган шартнома "Наполи" вингери Хвича Кварацхелияга ҳам парижликлар томонидан таклиф этилган эди.

Бундан ташқари, 25 ёшли ҳужумчи номи ошкор қилинмаган Саудия Арабистони клубига ўтишни рад этган. Ваҳоланки, Саудия клуби футболчининг ўзига ҳам парижликлардан кўпроқ маош бермоқчи бўлган, "Наполи"га ҳам трансфер учун каттароқ сумма таклиф қилган.

Неаполликлар Осимхенни сотишга қарши эмас, лекин Хвичани таркибда сақлаб қолишмоқчи. Чунки, жамоанинг янги устози Антонио Конте бўлажак мавсумда Кварацхелияга умид қилмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика