Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  3 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

Орзуга айб йўқ News

Орзуга айб йўқ

Мана У орзиқиб кутган кун келди. Қанчалар кутган эди бу дамларни ва ниҳоят У шу кунга етди.
Секин кўзидаги ёшларни артиб Аллоҳга шукроналар айтди. Ахир чемпионатда ва Осиё чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни ўзи бўладими?

Футболчилар байрам қилишар У эса жимгина кўзида ёш билан уларни кузатарди. Аслида У бунга аввалдан лойиқ эди лекин тақдир унга синов бериб, матонатини шакллантирди. Ўтган кунини эсга олди.

У ўринбосарлар жамоасида ишлаб юрган вақтлари бир иккита футболчиларни бош мураббийга тавсия этди. Лекин бош мураббий таваккал қилишни истамади, ёшларни ўйнатишга хохиши йўқлигини, унга тажрибали ўйинчи керак эканлигини айтди. У эса индамай ўша ёшларни тарбиялашда давом этди.

Якунда ана шу ёшлар бугун чемпион. Ўтган кунларини ўйлаб, футболчилар олдига борди уларнинг хурсандчилигига шерик бўлди. Шу куни барча хурсанд эди. Жамоа тарихида янги саҳифа очилганди. Осиё чемпионлар лигасида У аввал ҳам жамоаси билан иштирок этганди лекин натижа яхши бўлмаганди айнан мана шу омадсизликдан сўнг У чин маънода ўсди, шаклланди.

Омадсизлик ортида албатта омад ётади фақат уни калитини топа олиш керак. У калитни топди. Аввалига 2 та саралашдан ўтиб олиб гуруҳ босқичи ҳам яхши якунланди. Буёғига жиддий рақиблар учраши табиий эди. Буни У биларди шогирдларига бўшашмасликни айтди. Жамоалар яхши ўрганилиб, бирин кетин мағлуб этилди.

Осиё чемпионлар лигаси ярим финали баҳси жуда қийин кечди. Уни жамоаси сафарда 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлганди. Шунда муҳлислар унга ёрдамга келишди. Руҳан унга мадад беришар, финалга чиқишига ишонишларини такрор ва такрор айтишарди. Мухлисларнинг сўзлари уни жуда таъсирлантириб юборди. Ўйин оғир кечган бўлсада, уни жамоаси финалга чиқди. Финал учрашуви ҳам жуда оғир бўлди. Жамоа ўз ўйинини намойиш этиб, якунда ғолиб бўлди. Мана ҳозир У ғолиблик медалини қабул қилади. "НАСАФ ҚАРШИ ЎЗБЕКИСТОН" номи янграгач У қалбида бир ўзгача ифтихор туйди...

P.S. Юқорида сўз ким ҳақида борганини сезгандирсиз? Ҳа, бу Рўзиқул Бердиев эди. Ажойиб инсон жуда ҳам ҳурмат қиламан уларни ва айнан "Насаф"нинг келажакдаги ютуқлари албатта шу инсон билан боғлангандек назаримда. Ҳаётда башорат қилиш, келажакни кўриш инсонларга яхшилик келтирмаслиги бор гап. Лекин халқимизда "орзуга айб йўқ" деган доно мақол ҳам бор. Ўйлаб кўрсам "Насаф" жамоасини эришмаган 3 та ютуғи бор экан. Булар Ўзбекистон чемпионлиги ва кубоги ва энг катта ютуқ Осиё чемпионлар лигаси ғолиблиги. Бошланажак мавсумда ҳеч бўлмаганда уларнинг биттасига эришишига мухлислар билан қолаверса сайтимиз ижодкорлари билан ният қилдик. Биз инсонмиз... Биз Ўзбекмиз ёмонликдан ҳам яхшилик қидирадиган халқмиз. Ниятимиз яхши бўлса унга албатта эришамиз. Ҳозирча эса омон бўлинг. Финалда учрашгунча...

Улуғбек Яҳёев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика