Ўртоқлик учрашувидаги рақибимиз Тожикистон шу ойда йиғин ўтказади
18 jul 2020 18:36
News
Ўртоқлик учрашувидаги рақибимиз Тожикистон шу ойда йиғин ўтказади
Терма жамоа бош мураббийи Усмон Тошев ушбу йиғинга 20 нафар футболчини чақиришни лозим топди ва машғулотлар кунига икки маҳалдан 6 кун давом этади.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви белгиланган ва мазкур ўйин "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Йиғинда иштирок этадиган футболчилар
Дарвозабонлар: Рустам Ятимов ("Истиқлол"), Шохруҳ Кирғизбоев ("Локомотив-Помир").
Ҳимоячилар: Табрези Давлатмир, Искандар Жалилов, Зоир Жўрабоев (барчаси – "Истиқлол"), Даврон Эргашев ("Бунёдкор", Ўзбекистон), Хуршед Бекназаров ("Хўжанд"), Ахтам Назаров ("Башундара Кингс", Бангладеш), Аъзамжон Муродов ("Душанбе-83"), Билол Сулаймонов (ЦСКА).
Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Эргашев ("Саиф Спортинг клуб", Бангладеш), Комрон Турсунов ("Моханг Баган", Ҳиндистон), Алишер Жалилов, Эҳсон Паншанбе (иккаласи – "Истиқлол"), Илҳом Баротов ("Истаравшан"), Ислом Зоиров ("Локомотив-Помир"), Муҳаммаджон Раимов ("Истиқлол"), Хуршед Абдуллоев ("Душанбе-83").
Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Рустам Соиров, Шериддин Бобоев (барчаси – "Истиқлол"), Дилшод Бозоров ("Хўжанд"), Тоҳир Маладустов ("Каганат", Қирғизистон), Диловаршо Ғаниев ("Регар-ТадАЗ").
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments