Latest news

02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  764 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  2 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:2 News

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:2

Бугун Қибрайда "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин вакилларимизнинг ҳужуми билан бошланди. 4- дақиқада Ойбек Рустамов маҳорат кўрсатиб, уч ҳимоячини чалғитиб аниқ зарба йўллади. Наманганликлар посбони Акмал Турсунбоев қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан уч дақиқа ўтиб дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Рўзимбой Аҳмедовнинг ўн бир мертли нуқтадан берган зарбасини Азиз Ашуров қайтаришга эришди.

Орадан яна уч дақиқа ўтиб, учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан Жамшид Ҳасанов тўпни жарима майдонига етказди. Узоқ бурчакда турган  Суҳроб Бердиев қийин вазиятда, ўткир бурчак остида дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.

Яна уч дақиқадан кейин эса “Навбаҳор” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Наманганликларни ўнг қанотдан уюштирган қарши ҳужуми гол билан якунланди. Гол муаллифи Равшан Хурсанов.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимизда гол киритиш учун яхши имконият вужудга келганди.  Жамшид Ҳасанов – Суҳроб Бердиев комбинацияси Бердиевнинг ажойиб зарбаси билан якунланди. Дарвозабондан қайтган тўпга эса ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан интиҳо топди.

Иккинчи таймни жамоамиз бешта ўзгариш билан бошлади. Майдонга Жавоҳир Сидиқов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дарко Гожкович ҳамда Никола Валентичлар тушишди.
Майдонни эса Ойбек Рустамов, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Аваз Маматхўжаев ва Шохрух Холматовлар тарк этишди.

“Навбаҳор” тайм бошида олдинга чиқиб олишга эришди. Алишер Маҳмудов наманганликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Голдан кейин катта куч билан олдинга ташланган жамоамиз бир қатор вазиятларга эга бўлди. Шундай ҳужумларнинг бирида Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан сўнг дарвоза устуни, рақибларимизни голдан сақлаб қолди.

Яна бир қулай имкониятдан Андрей Сидоров фойдалана олмади. Иккинчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимиз кетма-кет ҳужум уюштиришди. Аммо ўринишларнинг барчаси бесамар якун топди.

Шу тариқа жамоамизнинг учинчи назорат учрашуви мағлубият билан якун топди.



 Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 1:2 (1:1)

Ҳакамлар З
. Қодиров, О. Жумаев, А. Калинин.

Голлар: Суҳроб Бердиев. – Рашван Хурсанов, Алишер Маҳмудов.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров (Ислом Абдуллаев), Жалил Кимсанов (Ориф Мамажонов), Иброҳим Раҳимов (Дарко Гожкович), Акмал Холмуродов (Иқбол Маликжонов), Шохрух Холматов (Никола Валентич), Аваз Маматхўжаев (Баҳодир Акрамов), Жамшид Ҳасанов (Ислом Каримов), Собир Ҳамидов (Муҳаммаданас Ҳасанов), Ойбек Рустамов (Жавоҳир Сидиқов), Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Андрей Сидоров).

“Навбаҳор”: Акмал Турсунбоев, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасан Эргашев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Исоқжонов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Маҳмудов, Абдуазиз Султанов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Саматов, Алишер Мирзаев.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика