Latest news

20:35Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  3 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  1 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  9 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди

Қибрайдаги база майдонида "Пахтакор" ва "Динамо" жамоалари назорат баҳсида майдонга тушишди.
Биринчи бўлимда самарқандликларга қарши Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги ёшлар таркиби баҳс олиб борди. Бўлим мобайнида ёш футболчиларимиз тажрибали рақибдан ортда қолмасликка интилишди. Улар буни уддалашди ҳам. Ҳимоячилар деярли бехато ҳаракат қилишди. Икки бор Рибкин қийин вазиятда яхши ўйнади. Танаффусга жамоалар голсиз дуранг билан йўл олишди.

Иккинчи бўлимда асосий таркиб туширилди. Андреевнинг икки зарбаси кескин ҳолатни юзага келтирди, бироқ рақиб посбони маҳорати ва ноаниқ зарба ҳар икки вазиятда фойда келтирмади. 69-дақиқада Стас жарима зарбасидан унумли фойдаланди. 22 метрлардан белгиланган жаримани Андреев ажойиб тарзда дарвозага йўллади. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва жамоамиз ғалаба қозонди. Навбатдаги назорат учрашуви 26 июль, шанба куни "Жар" стадионида Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган терма жамоасига қарши ўтказилади.

"Пахтакор" - "Динамо" - 1:0 (0:0)

"Пахтакор"
: Рибкин (Турсунбоев, 31), Исроилов, Григорьев, Ибр.Абдуллаев, Аъзамов (Отахонов, 33), Соҳибов, Мирзаев (Хурсанов, 33), Махситалиев, Cидиқов (Ж.Юсупов, 33), Рогованов, А.Юсупов.

Иккинчи бўлим: Лобанов, Мерзляков, Убайдуллаев, Фомин, Болтабоев, Махарадзе, Қиличев, Машарипов, Андреев, Каримов, Солиев.

Гол: Андреев, 69 - 1:0.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика