Ўртоқлик учрашуви: "Обод" - "Олмалиқ" 1:1
09 feb 2016 22:43
News
Ўртоқлик учрашуви: "Обод" - "Олмалиқ" 1:1
Январь ойида бу жамоа билан иккита ўйин ўтказилганди. Олмалиқда ташкиллаштирилган ўйиннинг бирида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Иккинчи таркиблар учрашувида 1:0 натижа билан меҳмонлар зафар қучишганди. Бу галги тўқнашув "Обод" стадионида бўлиб ўтди. Учрашув кескин курашларга бой тарзда кечди. Биринчи таймда дебютант жамоа вакили Шоҳруз Норхонов томонидан урилган голга иккинчи таймда Муҳаммад Исаев жавоб қайтарди.
Мазкур баҳсда кичик жароҳат сабаб Роман Абдулов, Евгений Гоголь, Ислом Иномов ва Иброҳим Раҳимовлар иштирок этишмади.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди.
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Раҳматилло Бердимуродов, Саидкомил Акбаров, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ненад Кисо, Миржамол Қосимов, Диёр Туропов, Зоҳир Пиримов, Арслонмурод Аманов, Фарҳод Тожиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Азамат Исроилов, Муҳаммад Исаев, Никита Павленко, Дониёр Исмоилов, Исломбек Исоқжонов, Азизбек Суюнов, Рўзимбой Аҳмедов, Мурод Ражабов.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments