Latest news

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  2 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  8 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди, Григалашвилида дубль News

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди, Григалашвилида дубль

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун Қирғизистоннинг "Алай" клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Намангандаги "Марказий" стадионда ўтган баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа йирик ҳисобда ғалабага эришди. Элгужа Григалашвили биринчи таймда иккита гол уришга эришди. Танаффусдан кейин Эҳсони Паншанбе ва Иброҳим Ғанихонов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Меҳмонлар бу голларга фақат бир бор жавоб беришди холос - 4:1. 

Ўртоқлик учрашуви

"Навбаҳор" (Ўзбекистон) - "Алай" (Қирғизистон) 4:1

3 февраль 2022 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 6777 томошабин. 

Голлар: Элгужа Григалашвили 18, 24, Эҳсони Паншанбе 47, Иброҳим Ғанихонов 56 - Нурбоолот 48.

"Навбаҳор": Раҳимжон Давронов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Хуршидбек Мухторов, Давронбек Ҳошимов, Азимжон Аҳмедов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Нурилло Тўхтасинов, Элгужа Григалашвили, Зоран Марушич.

Захирадан тушганлар: Ислом Кенжабоев, Эҳсони Паншанбе, Иброҳим Ғанихонов, Асад Собиржонов, Станислав Андреев, Жамшид Болтабоев, Сардор Теляков, Музаффар Мўминов.

"Олой": Абдураимов, Юсупов, Тўйчибоев, Сталбеков, Ирисбеков, Худайбердиев, Таалайбеков, Ўрозбек ўғли, Умаров, Откеев, Карипов.

Захирадан тушганлар: Алибеков, Сулаймонов, Сатихонов, Мамитов, Бахит ўғли.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика