Latest news

22:04Камолиддин Тожиев Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  0 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  21 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  18 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди News

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди

Бугун Намангандаги "Ёш куч" ўйингоҳида "Навбаҳор" ва"Андижон" жамоалари ўртоқлик учрашувида куч синашишди.

Бугун "Навбаҳор" жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди, бир неча вазиятларда андижонликлар дарвозабони Жасур Умрзоқов муқаррар голлардан қутқарган бўлса, яна айрим вазиятларда "лочинлар" тўпни дарвозага йўллашда адашишди. 90-дақиқада Орифжон Юсупов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва "Навбаҳор" кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

Иккинчи бўлимда  "Навбаҳор" таркибидаги барча футболчилар захирага олинди ва ёш футболчилар майдонга туширилди. Шунингдек, африкалик легионер футболчи Самуэл Ирие ҳам ўйиннинг 35-дақиқасида майдонга туширилди ва 70-дақиқада яна захирага олинди. Икки нафар сербиялик футболчилар эса майдонга тушмади.

Мазкур баҳсни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам бевосита стадиондан кузатиб борди.


Ўртоқлик учрашуви.

"НАВБАҲОР" – "АНДИЖОН" 1:0 
13 январь 2021 йил. Наманган. "Ёш куч" стадиони. 150 томошабин

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Абдураҳим Жабборов. 

Гол: Орифжон Юсупов 90

"Андижон": Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Суннат Турғунбоев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарход Сохибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Азим Аҳмедов, Даврон Ҳошимов, Азиз Турунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Сардор Теляков, Эҳсони Панчшанбе

Фотосуратлар: "Навбаҳор" матбуот хизмати


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика