Latest news

14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  0 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  8 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  6 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9

Ўртоқлик учрашуви. “Машъал” – “Насаф” 2:0 News

Ўртоқлик учрашуви. “Машъал” – “Насаф” 2:0

Миллий терма жамоамизнинг йиғини ва ўйинлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида, жамоамиз Муборакда “Машъал” билан назорат учрашуви ўтказди.

Бугун бир қанча ўйинчиларимиз, терма жамоа таркибига чақирилганлари боис, жамоамизга ёрдам беришмади.

Учрашувнинг биринчи бўлимида рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилган жамоамиз, мезбонлар дарвозаси  яқинида бир неча хавфли вазиятлар яратишди, аммо ўйинчиларимизда дарвозани ишғол этишда аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида ўз таркибида тўртта ўзгариш қилган “Машъал” жамоаси анча фаол ҳаракат қилди. Жамоамиз эса кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида мезбонлар жарима майдончамиз яқинида стандарт вазият ишлаб олишди. Жаримани Зафар Тўраев амалга оширди. Унинг тепган тўпи ўйинчиларимизнинг бирига тегиб дарвозамиздан жой эгаллади – 1:0.

Бу голдан кейин ҳам майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар уюштириб, дарвозамизга хавф солиб туришди. Учрашувнинг 76-дақиқасида ҳисоб 2:0га ўзгарди. Бунда ҳимоячимиз Ш.Аъзамов хатога йўл қўйган эди. У оддий вазиятда шеригига тўпни  оширишда хато қилди. Натижада Марадона Сафаров тўпни эгаллаб олиб, дарвозамизга 2-голни киритди. Унга қаршилик қиладиган ўйинчи йўқ эди.

Бу ҳисобдан кейин ўйинчиларимиз ҳужумларга зўр беришди. Вазиятлар ҳам яратилди. Яна ўша ҳолат, ҳужумларни голга айлантиришда аниқлик етишмаслик.

Шундай қилиб, бугунги ўртоқлик учрашувида “Машъал” ғалаба қозонди. Бу учрашув ҳар иккала жамоага навбатдаги тур учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” 13-тур учрашувини сафарда “Шўртан” жамоасига қарши ўтказади.



Ўртоқлик  учрашуви   
“Машъал” (Муборак) – “Насаф” (Қарши)  2:0 (0:0)
08.06.2017. “Б.Вафоев” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам
: Наим Қосимов (Қарши)
Қанот ҳакамлари: Артём Калинин (Қарши), Фарход Усмонов (Қарши).
Назоратчи: Асрор Хаджаев (Қарши).
Гол: Зафар Тўраев, 55’-1:0, Марадона Сафаров, 76’-2:0

”Машъал”: 35.Жавоҳир Илёсов (30.Ботир Носиров 46), 2.Искандар Шойқулов, 3.Сардор Раҳмонов, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Ҳумоюн Муртазоев (90. Зафар Тўраев 46), 13.Шахзод Шайманов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 22.Бобир Қосимов,( 6.Сардор Абдураимов 46) 77. Абдулоҳ Олимов, 16. Марадона Сафаров (19.Зоҳир Қўзибоев 46).
Захира: 53.Раҳимжон Давронов, 17.Владислав Павленко, 28.Аббос Амонов,  23.Кенжа Тўраев.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умиджон Эргашев 58), 4.Мақсуд Каримов (22.Игорь Голбан 58), 8.Сирожиддин Қўзиев (16.Ғолиб Ғайбуллаев 65),  9.Дилшод Хушбаков, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 20.Ислом Кенжабоев,  23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов (18.Баҳром Абдураҳимов 46),  31.Сайдулло Раҳматов,  38.Дониёр Нарзуллаев, 45.Бобир Абдухолиқов (69.Драган Черан 65).

Огоҳлантириш: Искандар Шойқулов 45, Аббос Шодмонов 75 - Игорь Голбан 64, Дониёр Нарзуллаев 78.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика