Latest news

10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  0 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  3 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  11 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви: «Динамо» «Сурхон»ни мағлуб этди

Суперлига 2-даврасига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси “Сурхон” клуби таклифига кўра навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашувига қарамай, ўйин қизиқарли ва асабий курашларга бой бўлди.

Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада “Динамо” ҳужумчиси Қадамбой Нурметов томонидан очилган бўлса, 26-дақиқада “Сурхон”нинг бразилиялик легионери Педро Мартинс мувозанатни тиклади – 1:1.

Голдан кейин ҳужумкорликни туширмаган “Динамочи”лар 32-дақиқада яна Қадамбой Нурметовнинг голи эвазига танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишди - 1:2.

Иккинчи бўлимда “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев таркибни ўзгартириб, аралаш таркибни туширди. Жамоамиз сафида 30 ёшли яримҳимоячи Достон Абдураҳмонов ва аксарият ёш футболчилар ҳам кўрикда иштирок этишди. “Сурхон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам таркибда барча футболчиларга имкон беришга интилди.

Иккинчи таймда ҳам икки жамоа ҳам ҳисобни ўзгартириш учун ҳар қанча интилишмасин, якунда ҳисоб ўзгармади ва “Динамо” “Сурхон” устидан ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” жамоаси бунгача 20 ва 21 июль кунлари “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказишганди. “Динамо” 27 июль куни Суперлига 14-тури доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. Тошкент.
23 июль (сешанба)
«СУРХОН» - «ДИНАМО» 1:2

Голлар: Педро Мартинс 26 – Қадамбой Нурметов, 16, 32.
“Сурхон”: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Асрор Ғофуров, Раҳматилло Бердимуродов, Шерзод Каримов, Микола Агапов, Аброрбек Исмоилов, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Шавкат Саломов, Педро Мартинс.
Захира: Азамат Аҳмедов, Сардор Қобулжонов, Де Оливейра Лукас, Равшан Хурсандов, Абдул Азиз Юсупов, Азамат Алланиёзов, Нозим Бобожонов, Элдор Бойматов, Суҳроб Неъматов, Дуглас Насименту, Санжар Аҳмедов, Лукас Сильва.

“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Сардор Эминов, Баҳодир Насимов, Қадамбой Нурметов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Сирож Ҳамроев, Жасур Уринов, Комил Шарофутдинов, Аббос Шодмонов, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Шарофуддин Шобиров, Достон Абдураҳмонов, Дамир Темиров, Санжар Баратов, Амиржон Сафаров.
Четлатишлар: Асрор Ғофуров 28 - Баҳодир Насимов 28.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика