Latest news

14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  1 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   5 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  10 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   16 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  20 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  10 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12

Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" "Шўртан"ни мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви. "Динамо" "Шўртан"ни мағлуб этди

Биринчи Лига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси душанба куни Ғузорнинг «Шўртан» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳида бўлиб ўтган баҳс анча томошабоп руҳда ўтди. Жамоалар назорат ўйинида эмас, расмий баҳсда майдонга тушгандек ҳаракат қилишди. Тенгкурашлар остида ўтган дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг эса мураббийлар Илҳом Шарипов ҳам, Ихтиёр Каримов ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу ўзгаришлар мезбонларга ижобий таъсир қилди.

Ўйиннинг 69-дақиқасида қанотдан ҳужумга киришган ёш «динамочилар» ҳисобни очишди. Ёш ҳимоячи Ҳакимхон Аъламхонов ғузорликлар ҳимоячиси Асрор Алиқулов ва дарвозабон Алибек Туроповдан илдамроқ ҳаракат қилиб тўпни дарвозага киритди, 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан кейин воҳаликлар ҳужумкорликка эътибор қаратишди. Натижада орадан беш дақиқа ўтиб, учрашув бош ҳаками Шерзод Камаров «Динамо» ҳимоячиси қўполлик билан «Шўртан» ҳужумчисини тўхтатди дея ҳисоблаб, пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган тажрибали ҳужумчи Зафар Полвоновнинг зарбасини эса ёш дарвозабон Шуҳрат Муродов ажойиб реакция билан бартараф этди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса самарқандликлар қарши ҳужумда рақибни яна бир марта жазолашди. 18 ёшли ҳужумчи Асомиддин Маматов ғузорликлар ҳимоя қўрғонини доғда қолдириб, ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.

25 июль (душанба)

Назорат учрашуви.

Самарқанд, «Динамо» стадиони.

«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 2:0
Бош ҳакам:
Шерзод Камаров
Голлар: Ҳакимхон Аъламхонов 69, Асомиддин Маматов 89.

«Динамо»: Михаил Наумов, Алексей Николаев, Убайдулло Набиев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров, Жонибек Кўчимов, Ислом Шарипов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Алишер Холиқов, Амиржон Сафаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Шуҳрат Муродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Лазиз Нуриддинов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов, Миркомил Локаев, Орзумурод Аҳмедов.

«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Ҳасанбой Эргашев, Аббос Омонов, Суннатилла Мамадалиев, Умарбек Эшмирзаев, Лазиз Убайдуллаев, Холмурод Холмуродов, Элдор Бойматов, Маъруфхон Муродов, Фаррух Ҳайдаров, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Алибек Туропов, Асрор Алиқулов, Олимжон Каримов, Ғулом Раҳмонов, Шаҳзод Хурсандов, Юсуф Бўриев, Мирмуҳсин Сатторов, Вусол Магерамов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика