Latest news

17:48Рауль Асенсио "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 17:20Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси. Ўзаро ўйинлар тарихи  5 16:58"Ливерпуль" Диогу Жота билан хайрлашишга тайёр  2 16:34"Байер" Вирцнинг нархини маълум қилди. Футболчига "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда  1 16:04Ўзбекистон кубоги. Саралаш босқичида 16 та жамоа иштирок этади, қуръа бугун ўтказилади  0 15:48"Барса" ёзда вингер ва ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Деку трансфер бозорида вариантларни қидирмоқда, аммо бюджет ҳали маълум эмас  2 15:21"Байер" ҳимоячиси Эрмосо жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди  0 14:56"Арсенал" Сака билан янги шартнома борасида музокара ўтказади  1 14:2239 ёшли Модрич яна бир мавсум "Реал"да қолишни истамоқда  2 13:56Альваро Мората афсусда  2 13:20Ван Дейк Месси билан бир лигада ўйнаши мумкин  0 12:56"Ливерпуль" ва "Милан" "Реал" тарбияланувчисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда  2 12:27Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди  5 12:25КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?  36 12:20ПСЖ Ямалга рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6

Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни News

Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни

Элит ОЧЛдаги ўйинлари туфайли "Пахтакор" ҳаммадан ҳам эрта хориж йиғинига кетди.

Жамоанинг биринчи йиғини 3 -18 январгача давом этади. Йиғин доирасида 8 та ўйин ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча шулардан 2 таси ўйнаб бўлинди. Яна янги рақиблар бўлиши кутиляпти. 15 январь куни иккита ўйин бўлади. Куннинг биринчи ярмида Япония клубига қарши баҳс бўлиши мумкин.


8 январь. "Униря Слобозия" (Руминия) 2:0

12 январь. "Турон" (Озарбайжон) 2:0

15 январь. "Карвина" (Чехия)

18 январь. "Елимай" (Қозоғистон)

26 январь. "Актобе" (Қозоғистон)

28 январь. "Силекс" (Шимолий Македония)


Жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда ижарада ўйнаган Маҳмуд Маҳамаджоновга эгалик ҳуқуқини "Бунёдкор"дан сотиб олди. Ироқ терма жамоаси етакчиси Башар Ресан билан шартнома тузилди. Кеча эса бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси Жонатан Лука клуб сафига келиб қўшилди. Маҳамаджонов клуб учун янги эмас. У 2024 йилнинг иккинчи даврасида ўзини кўрсата олганди. Ўтган икки ўйиндаги ҳаракатлари Башарнинг савияли ўйинчи эканлигини кўрсатди. Фақатгина Жонатан Лука бўйича савол бўлиши мумкин. Чунки бу ўйинчи сўнгги йилларни Португалияда ўтказгани билан, ўйин амалиётига кўп ҳам эга бўлмаганини статистикасидан кўришимиз мумкин. Қолаверса у Ҳиндистон ва Малайзия каби чемпионатларда тўп тепганини кўришимиз мумкин. Унинг савиясини Элит ОЧЛдаги иккита ўйин кўрсатади. Суперлига учун эса "Пахтакор"нинг ёш ўсиб келаётган ҳимоячиларидан ҳам жамоа қурса бўлади. Билишимизча клубга Португалиядан дарвозабон ва Бразилиядан вингер келиши кутиляпти. Игорь Сергеев эса рекламага муҳтож бўлмаган ҳужумчи. 



Машғулотларнинг тўртинчи куни клуб раиси Жаҳонгир Абидович жамоа машғулот ўтказаётган майдонга ташриф буюрди ва эртаси куни руминларга қарши кечган ўйинни томоша қилди. Табиийки, клуб раҳбарининг футболчилар олдида бўлиши уларга қўшимча мотивация. Эътиборлиси "Пахтакор" 3 йилдан бери "Titanic Golf Belek" меҳмонхонасида туради. Бу ҳудуддаги энг яхши отеллардан бири. Қулай томони машғулот майдони ёнгинасида. Бизга маълум бўлишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Педру Морейранинг таклифига кўра, Қибрайдаги базани Европа стандартлари каби жиҳозлашни бошлаб юборган. Буни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.  Шу кунларда жамоанинг Чилонзордаги академиясида ҳам қурилиш ишлари бошланиши ҳақида хабар топдик. Афтидан Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши клубларни иштаҳасини очиб юборган кўринади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Кўрамиз, Педру Морейра Ўзбекистонда ёшларга имконият берадими? Буни албатта вақт кўрсатади. Лекин у ўтказган иккита ўйинни кўрадиган бўлсак, 2005 йилда таваллуд топган Саидумар Саиднуруллев, 2006 йилда туғилган Дилшод Абдуллаев, 21 ёшни қарши оладиган Муҳаммадрасул Абдумажидов ва Муҳаммадали Усмонов асосий таркиб футболчилари билан ўйнадилар.  



Иккита ўйинда ҳам "Пахтакор" бир хил ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа 4 та таймнинг барида биттадан гол урди. Ўйинлар клубнинг YouTube каналида кўрсатилди. ОЧЛ олдидан "Пахтакор" икки таймда ҳам ҳужумкорликни сақлаб қолаётгани кишини хурсанд қилади. Педру Морейранинг тактикаси ромб услубида, барча футболчилар олди чизиқда ҳужумда иштирок этишига асосланганини кўришингиз мумкин. Аввалги ўйинларида вингерлар ўз ишини қилиб қанотда қолиб кетган бўлса, бунда улар жарима майдончаси ичида ҳам фаол бўлишини кўришимиз мумкин. Ундан ташқари жамоанинг бурчак зарбаларини ижро этишда сифатини ошганини, аксинча ҳимояда тартиб пайдо бўлганини кўрамиз. 



08.01.2025. Туркия, ўртоқлик учрашуви.

“Пахтакор” - “Унериа Слобоциа” (Руминия) 2:0

Голлар: Башар Ресан (22),  Улуғбек Ҳошимов (65).

1-бўлим: В. Назаров, Ш. Азмиддинов, У. Адҳамзода, М. Ҳамралиев (Д.Абдуллаев), Д. Саитов, С. Собирхўжаев, И. Иброҳимов, С. Саиднуруллаев, М. Усмонов, Б. Ресан, И. Сергеев. 

2-бўлим: Н. Шевченко, Ҳ. Алижонов, А. Абдуллаев, М. Абдумажидов, М. Маҳамаджонов, Д. Холматов, А. Бўриев, О. Жўрақўзиев, Д. Ҳамдамов, У. Ҳошимов, П. Холдорхонов (Д. Ортиқбоев).




12.01.2025. Туркия, ўртоқлик учрашуви.

"Пахтакор" - "Турон" (Озарбайжон) 2:0

Голлар: М. Маҳамаджонов (10), Р. Башар (82). 

1-бўлим: Н. Шевченко, Д. Ортиқбоев, М. Ҳамралиев, А. Абдуллаев, М. Маҳамаджонов, М. Усмонов, Д. Ҳамдамов, А. Бўриев, С. Собирхўжаев, И. Сергеев, П. Холдорхонов. 

2-бўлим: В. Назаров, Д. Абдуллаев, Д. Саитов, У. Адҳамзода, Ш. Азмитдинов, М. Абдумажидов, И. Иброҳимов, О. Жўрақўзиев (С. Саиднуруллаев), Д. Холматов, Р. Башар, У. Ҳошимов.




Мақола "Пахтакор" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика