Latest news

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  0 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  4 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Ориги - "Барселона" дарвозасига урилган гол ҳақида: "Омадсиз кун бўлганида тўп трибунага учиб кетарди" News

Ориги - "Барселона" дарвозасига урилган гол ҳақида: "Омадсиз кун бўлганида тўп трибунага учиб кетарди"

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги ўтган мавсум ЕЧЛ 1/2 финалида "Барселона" дарвозасига урган голи ҳақида гапирди.

"Қарадим. Майдондаги тўпни боллбойга тепиб юборишни истадим. Буни амалга ошириб, ўз жойимни эгаллаш учун ортимга қарадим, бурчакни ким амалга оширишига қараб мен ҳам ўз позициямни танлайман.

Бурчакка қарашим билан Трент ҳам мени кўрди. Ўшанда кичик пас ўйнаймиз деб ҳаёл қилгандим, бироқ унинг паси зарбасини кўриб, тўпни дарвозага тўғрилаб қўйиш имкониятини ҳис қилдим. Кўз қирим билан Пике ва тер-Штеген менга қарамаётганини ва чап бурчак очиқлигини кўрдим.

Бу жуда оғир зарба эди, мен эса жуда хурсанд бўлдим. Тўп дарвозага кириб кетганида барчаси тез ўтиб кетди. Буни яхшилаб тушуниб олиш учун эса вақт керак.

Бу мослашиш ва вазиятга реакцияга боғлиқ. Бундай ўйинларда миядан жуда кўп нарса ўтади, бироқ "Барселона"га қарши ўйинда бунчалик даражада яхши ўйнашимизни кутмагандим.

Балки ўшанда бир омадсиз кун бўлганида тўп трибуна томон учиб кетарди. Вазият бироз оғирроқ бўлгани учун одамлар бунда менинг айбим борлигини айтишмасди. Бироқ барчаси яхши якун топди ва биз жамоа сифатида ўсишга эришдик", - деди Ориги.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика