Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  6 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  15 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  43 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади News

"Ордабаси" раҳбарияти клубга мухлислик қилмоқчи бўлган блогерларни ўйинга киритмади

Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қозоғистон Премьер-лигасининг 3-турида Чимкентнинг "Ордабаси" клуби Олма-Отанинг "Қайрат" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қизиғи шундаки, мезбон клуб раҳбарлари жамоани қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган ОАВ вакилларини стадионга киритмаган. Бу ҳақда таниқли блогер Арман Пирманов маълум қилди.

Пирмановнинг ўзи ҳам "Ордабаси"да фаолият юритади. Аммо раҳбарият жамоага PR керак эмас деган важ билан ўйинга келган блогерларга рухсат бермаган.

“Биз бир кун олдин аккредитация учун рўйхат тақдим этдик. Улар эртага ҳаммаси тайёр бўлишини айтишди. Эртага эса “Ордабаси”га реклама керак эмас, усиз ҳам ривожланганмиз”, дея бизни киритишмаяпти. “Ўзим “Ордабаси”да ишлайман ва бу воқеадан сўнг, эҳтимол, ишимни ташлайман”, — деди Арман Пирманов Instagram'даги саҳифасида.

Маҳаллий блогер Чимкент клубининг бундай гапларни айтиши ақлга сиғмаслигини, айтди.

"Мен мамлакатдаги энг машҳур YouTubeр'ларни олиб келдим, улар ўз каналлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бепул реклама қилишга рози бўлишди. Бундай фуқароларнинг ҳаммасини бир жойга жамлаганимиздан сўнг атиги бир дақиқага стадионга кира олдик, кейин ҳаммани ҳайдаб юборишди. Бу шармандалик!" - дейди спорт блогери.

У нафақат “Ордабаси”, балки мамлакатнинг барча клубларини ОАВга эътиборни кучайтиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, беллашувда мезбонлар таркибидаги ягона голга ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев муаллифлик қилди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика