Latest news

12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   2 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  5 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   4 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  15 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Биринчи расмий учрашув бўлганлиги боис футболчиларда ҳаяжон кучли бўлди" News

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Биринчи расмий учрашув бўлганлиги боис футболчиларда ҳаяжон кучли бўлди"

Бугун Ўзбекистон кубогининг биринчи босқич баҳсларига старт берилди.

Тошкентдаги "Тўқимачи" стадиони бугун мамлакат кубоги биринчи босқич доирасидан ўрин олган "Оқ-тепа" ва "Зомин" учрашувига мезбонлик қилди. Баҳс давомида тўпни назорат қилиш ва ҳавфли вазиятлар яратиш бобида рақибидан устун келган Тошкент клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг "Оқтепа" бош мураббийи Александр Ежов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Уч ойлик танаффусдан сўнг яна яшил майдонга қайтдик. Расмий учрашув билан назорат ўйини ўртасида фарқ катта бўлади. Шогирдларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Жамоамиз биринчи бўлимда қийналди. Боиси рақиб чуқур ҳимояланди ва бизга бўш ҳудудлар қолдирмади. Умуман олганда етарлича қаршилик кўрсатди. Карантинда жуда кўп вақтни йўқотдик. Муҳими футболчилар кубок баҳсига яхши тайёргарлик кўришди ва қўлдан келганча тикланишди. Мантиқан олиб қаралса жамоамиз жисмоний жиҳатдан юз фоиз тайёр эмас. Айрим ўйинчилар бугун чарчаб қолишди. Менимча, бугун тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Тўғри таъкидладингиз трансферлар вақтида номдор ва Суперлига ҳавосини кўрган футболчиларни қўшиб олдик. Бу эса фойда келтириши аниқ. 

Ҳа, ҳисобни очишга қийналдик. Биринчи расмий учрашув бўлгани учун футболчиларда ҳаяжон ва босим бўлди. Вақтлироқ гол уришимиз мумин эди. Кўп ҳавфли вазиятлар яратдик. Тўп дарвоза устунига тегди, дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Тўғри, бу беллашувга қадар "Бунёдкор"ни ўртоқлик учрашувида ютгандик. Унда ҳаво ҳарорати тўп тепишга қулайлиги боис ортиқча муаммога учрамагандик. Бугун эса ҳаво жуда иссиқ эди. "Зомин" жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиргача курашишди. Бизни сўнги дақиқага қадар босимда ушлаб туришди. Рақиб сафидаги ёш футболчиларда иштиёқ кучли экан",- дейди Александр Ежов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика