Latest news

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  205 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

"Оқ-тепа"нинг бразилиялик легионери: "Ўзбекистонда ўзимни кўрсатсам Бразилия терма жамоасига чақирилишим ҳам мумкин" News

"Оқ-тепа"нинг бразилиялик легионери: "Ўзбекистонда ўзимни кўрсатсам Бразилия терма жамоасига чақирилишим ҳам мумкин"

Про лига иштирокчиси бўлган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби янги мавсум олдидан таркибини бир қатор янги футболчилар ҳисобига тўлдириб олди.

Куни кеча жамоага яна бир бразилиялик ҳужумчи Гильерме Да Силва келиб қўшилди. Бунга қадар "Гремио", "Атлетико Минейро", "Сахам" (Уммон)  каби клубларда тўп тепган 29 ёшлик форвард сайтимизга дастлабки таассуротлари, ўзбек футболи ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўзбекистонга келишим жуда ҳам тезда юз берди. "Оқ-тепа" таклифини қабул қилганимдан мақсад совринларга эга чиқиш. Қайсидир маънода бу мен учун ҳам янги чақирув бўлди, дея оламан. Жамоага ҳозирда секин-аста мослашмоқдаман. Умумий хулоса чиқаришга ҳали эрта. Бир нечта ўйинларда иштирок этиб бирор фикрга келиш мумкин. Умид қиламанки ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Менга бу ерда ўз вақтида Ривалдо, Денилсон, Луизао каби юлдузлар тўп тепишганини айтишганда очиғи ҳайрон қолдим ва ўзим ҳам интернет орқали бу борада маълумотлар тўпладим. Шунингдек Уммон чемпионати вакили бўлган "Сахам" клубида ўзбекистонлик ҳимоячи Максимилиян Фомин билан бирга тўп тепганман. Ундан ўзбек футболи ҳақида кўп эшитганман. Клуб таклиф қилган лойиҳа менга ёқди. 

Ҳозирга қадар катта жамоаларда ўйнаб кўплаб совринларга эга чиққанман. Фаолиятимни бир жойда тўхтатиб қўйиш ниятим йўқ. Шунинг учун "Оқ-тепа"да янада яхшироқ тўп тепишим зарур. Балки шу орқали терма жамоага ҳам чақирилишим мумкин. 

Бразилиялик легионерлардан Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда ҳам кўп нарсалар кутишади. Босим катта бўлишини биламан. Мен бунга тайёрман. Ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан",- дейди футболчи.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика