Latest news

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   4 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  60 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади News

"Оқ-тепа": Жамоамиз фидойиси фаолиятини якунлади

Футболчилик фаолиятининг тўлиқ қисмини “Оқ-тепа” жамоасига бағишлаган ярим ҳимоячи Зокир Мирзааҳмедов бутсасини михга илди.
Миллионлар ўйинига илк қадамларни “Пахтакор” футбол мактабида қўйган Мирзааҳмедов 2000 йилда ташкил топган жамоамизда 14 йил давомида тўп сурди. Клубни иккинчи лигадан 1-лига йўл олишидан тортиб, барча яхши-ёмон кунларида бирга бўлди. Ҳеч қачон жамоани қийин вазиятда ташлаб кетмади. Шунинг учун уни жамоа ичида ҳурмати беқиёс.

Ўзининг ажойиб ўйинлари орқали жамоадошлари орасида “Зико” номини олди ва “Оқ-тепа”да шу кунга қадар қайси мураббий ишламасин у клубнинг асосий ўйинчиси бўлиб келди. Фаолияти давомида кўп марта жамоа ва жамоадошларини қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олди. Ярим ҳимоячи чиройли тўп узатишлари-ю, кутилмаган қарорлари орқали рақибларини шошириб қўярди. Қийин вазиятларда барча оғирликни елкасига олишни уддаларди.

Аслида ярим ҳимоячи бемалол яна бир-икки мавсум тўп сура оларди. Аммо ўзи бутсасини михга илишни маъқул деб топди. Клуб раҳбарияти ҳам футболчининг қарорини ҳурмат қилган ҳолда Зокир Мирзааҳмедовга омад тилади!

МАЪЛУМОТ УЧУН
ЗОКИР МИРЗААҲМЕДОВ
Туғилган санаси:
06.03.1984
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 170 см. Вазни: 63 кг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика