Latest news

22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  6 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2

"Оқ-тепа": Ёш “темирйўлчилар”ни мағлуб этдик News

"Оқ-тепа": Ёш “темирйўлчилар”ни мағлуб этдик

Бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг 1-босқичини якунлади.

Йиғиннинг сўнгги кунида “Локомотив” ўринбосарларига қарши назорат учрашуви ўтказилди. Ёш “темирйўлчилар”га қарши ўйин анча қизиқарли, ҳужумкор руҳда ўтди. Иккинчи бўлимда урилган ягона гол беллашув тақдирини ҳал қилди. Гол Зафар Қорақулов ҳисобига ёзилди.

Айтиш керак, мазкур йиғиннинг сўнгги кунларида таркибга Владислав Павловский, Жасур Саидов, Акмал Жўраев ва Элёр Жаҳонов сингари футболчилар қўшилди. Йиғин бошида Акбар Саттаев, Суҳроб Саримсоқов ва Жалолиддин Саидов машғулотларда иштирок эта бошлаганди. Қолаверса, маълум муддат “Олмалиқ” жамоаси машғулотларида қатнашган Берумий Абдунабиев ҳам “Оқ-тепа”га қайтиб келди. Ҳозирча ҳеч бир футболчи билан шартнома имзолангани йўқ.

Шу билан тайёргарликнинг биринчи босқичи якунланди. Уч кунлик таътилдан сўнг, аниқроғи, 19 январь куни тайёргарликнинг иккинчи босқичи бошланади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ЛОКОМОТИВ” (ўринбосарлар) – 1:0 (0:0)
15 январь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
“Оқ-тепа”: Ислом Ёқубов, Акбар Саттаев (Жалолиддин Саидов, 75), Маҳсуджон Ҳайитов, Фаррух Йўлдошев (Абдумавлон Турсунов, 80), Жасур Саидов, Зафар Қорақулов (Маъруф Аҳмаджонов, 70), Собир Усмонхўжаев, Нодир Тешабоев (Элёр Жаҳонов, 46), Илдар Магдеев (Суҳроб Саримсоқов, 60), Владислав Павловский (Берумий Абдунабиев, 46), Сардор Соибов.
Гол: Зафар Қорақулов, 69 – 1:0.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика