Latest news

23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  0 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  31

"Оқ-тепа": Нигерияликларга қарши ўйинда дуранг News

"Оқ-тепа": Нигерияликларга қарши ўйинда дуранг

Бугун "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк назорат ўйинида майдонга тушди.
Рақиб Нигерия миллий чемпионатининг 1-лигасида иштирок этадиган “Марк Старз” клуби бўлди. Айтиб ўтиш лозим, мазкур ном остида Грузия чемпионатида ҳам бир жамоа қатнашади.

Бош мураббий Александр Токов мазкур учрашувда асосан кўрикдан ўтаётган футболчиларни синовдан ўтказди. Шу боис, беллашувда мураббийлар штаби учун натижа эмас, ўйинчиларнинг ҳолатини кўздан кечириш биринчи ўринга чиқди. Аксинча, футболчилар ўзларини кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга солишди. Ҳисоб 26-дақиқада жамоамиз томонидан очилди. Хуршид Йўлдошев жарима майдонига кирар-кирмай, ажойиб зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди. Аммо ҳисоб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тенглашди. 42-дақиқада ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин негериялик футболчилар ўртадаги мувозанатни тиклади. Бу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади. Мураббийлар учрашув сўнггига қадар таркибни тўлалигича янгилади. Ушбу ўзгаришлар ҳам ўйиннинг темпига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “МАРК СТАРЗ” (Нигерия) – 1:1 (1:1)
18 январь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов.
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков, Андрей Цапенко.
“Оқ-тепа”: Виктор Мочалов, Жасур Йўлдошев, Азиз Талхатов, Асилжон Мансуров, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев, Аббос Абдуллаев, Илҳом Ражабов, Сарвар Исмоилов, Алексей Локтионов, Ислом Абдукаримов.
Захирадан тушганлар: Шоҳруҳ Пирназаров, Ислом Йўлдошев, Абдумавлон Турсунов, Мурод Ахатов.
Гол: Хуршид Йўлдошев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика