Latest news

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  2 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  1 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  27 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

"Оқ-тепа". Навбатдаги ғалаба News

"Оқ-тепа". Навбатдаги ғалаба

Тошкент шаҳар биринчилигидаги юришини давом эттираётган жамоамиз бугун учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Арслон Толипов бошчилигидаги “Вулқон”ни қабул қилган “Оқ-тепа” қийин кечган учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг анчагина қисмини бир киши кам бўлиб ўтказган Ярослав Крушеницкий шогирдлари ўз иродаларини намойиш қилишди ва якунда ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

Айтиш керак, Тошкент шаҳар чемпионатининг “Б” гуруҳида қатнашаётган “Оқ-тепа” дастлабки уч турдан кейин юз фоизлик натижа билан пешқадамлардан бири бўлиб турибди. Жамоамиз ортда қолган уч турда рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда.

“Оқ-тепа” 4-турда “Интерспорт” меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 8-9 май кунларига белгиланган.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ

ОҚ-ТЕПА – ВУЛҚОН – 2:0

3 май. Тошкент. “Оқ-тепа” майдони.

Бош ҳакам: Дилшод Каримов.

“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев (Михаил Каплан), Жаҳонгир Исмоилов (Амурхон Равилов), Фирдавс Кенжаев, Сергей Уваров, Олмос Файзиев, Исломжон Йўлдошев (Зикрилло Омонов), Шоҳруҳ Гулмуродов (Руслан Зарипов), Иззатилла Тўлқунов (Исломжон Ортиқов), Бахтиёр Ҳаитов (Илҳом Абдиев), Бекзод Идиев (Абдувоҳид Абдукаримов), Лазизхон Ашрафхонов.

Голлар: Иззатилла Тўлқунов, Лазизхон Ашрафхонов.


“Оқ-тепа” ФК матбуот хизмати


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика