Latest news

06:20Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  5 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  7 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  37 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  7 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  3 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  21 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56

"Оқ-тепа" кеча "Пахтакор-2"га ютқазди, бугун "Хоразм"га қарши ўйин News

"Оқ-тепа" кеча "Пахтакор-2"га ютқазди, бугун "Хоразм"га қарши ўйин

Кеча "Оқ-тепа" ўз майдонида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Ўз вақтида ажойиб ҳужумчи бўлган Илҳом Мўминжонов мураббийлигидаги “Пахтакор-2”га қарши кечган учрашув анча қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди. Ҳисоб 5-дақиқадаёқ меҳмонлар томонидан очилди. Ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин “шерлар” вакили осонлик билан дарвозани ишғол қилди – 0:1. Орадан кўп ўтмай яна "Оқ-тепа" қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Никита Павленко ўнг қанотдан ташкил қилинган ҳужумни голга айлантирди – 1:1.

20-дақиқада энди "Оқ-тепа" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ҳужумда анча фаол тўп сурган Маъруф Аҳмаджонов аниқ зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди – 2:1. Лекин ғалаба узоқ вақт ушланиб турмади. Орадан уч дақиқа ўтиб яна ҳимоячиларимиз тушунмовчилик туфайли қўпол хатога йўл қўйишди. Оқибатда ёш “шерлар” иккинчи марта ҳам “Оқ-тепа”ни жазолади – 2:2. Ҳисоб биринчи бўлим охирига қадар бошқа ўзгармади.

Танаффусдан сўнг асосий таркибда майдонга тушган тажрибали футболчиларга дам берилди. Бу ўз-ўзидан "Оқ-тепа" ўйинига таъсир қилди. Ёш ўйинчиларга тажрибасизлик панд берди. Бундан фойдаланган “пахтакорчилар” Салават Содиқов дарвозасини икки бор ишғол қилиб, учрашувга якуний нуқтани қўйишди.


Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ПАХТАКОР-2” – 2:4 (2:2)
1 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Аҳмаджон Эргашев.
“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Азамат Мамажонов, Алишер Алимов, Вадим Любинский, Андрей Шашков, Хушнуд Маматов, Бобур Абдураҳмонов, Зокир Мирзааҳмедов, Никита Павленко, Вадим Ничунаев, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Салават Содиқов, Алексей Локтионов, Дониёр Усмонов, Артур Шапран, Маъруф Зокиржонов, Шоҳруҳ Пирназаров, Шоҳруз Норхонов, Сардор Хуршидов, Аббос Абдуллаев.
Голлар: Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов.

“Оқ-тепа”нинг бугунги рақиби -“Хоразм”. Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи босқичини “Ғарб” минтақасида ўтказиб, 7-ўринни эгаллаган хоразмликлар иккинчи босқич арафасида 11-поғонадан жой олиб турибди. Учрашув “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика