Latest news

14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  0 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  28 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0

Олтиариқ футболи: Кеча, бугун, эртага News

Олтиариқ футболи: Кеча, бугун, эртага

Истиқлол йиларида Фарғона футболи гуллаб яшнамоқда, десак муболаға бўлмайди. Шу кунга қадар вилоятда бир қанча футбол мактаблари очилди.

Фарғона вилоятининг кўплаб туманларида футбол жамоалари ташкил этилди. Хусусан, 2017 йил бошида катта марраларни кўзлаб, Олтиариқ туманида “Ифтихор” футбол клуби ўз фаолиятини бошлади. Аҳроржон Эргашев раҳбарлик қилаётган мазкур футбол клубининг олдига қўйган мақсадлари бисёр.
Бугун Олтиариқ футболи тарихи ва “Ифтихор” жамоаси хусусида сўз юритамиз.

Олтиариқ юлдузлари
Олтиариқ футболи тарихи узоқларга бориб тақалади. Ушбу тумандан буюк (етук) футболчилар етишиб чиққан. Олтиариқ (халкини миллионлар уйинидан баҳраманд бўлишига ва туманда катта футболни ривожланишига ўз куч ғайратини аямай меҳнат қилган, бир сўз билан айтганда, туман) футболининг тамал тошини Алишер Бозорбоев қўйган десак муболаға бўлмайди. Айнан шу киши саъи-ҳаракатлари эвазига Олтиариққа катта футбол кириб келган. (Олтиарикда илк бор футбол буйича тугарак ташкил этиб, халқ орасидан иқтидорли футболчиларни танлаб олиб, "Пахтакор-Олтиарик" футбол клубини ташкил этган. "Пахтакор-Олтиарик" жамоаси 1969-1980) Тумандаги марказий ўйингоҳ яқин кунларга қадар (халқ орасида ҳамон у кишининг номи билан тилга олинади) айнан Алишер Бозорбоев номи билан аталгани бежиз эмас.

Бундан ташқари, “Нефтяник” (ҳозирги “Нефтчи”) ва “Пахтакор” клубларида тўп сурган ва мухлислар меҳрини қозонган Виктор Варюхин ҳам Олтиариқ футбол мактаби тарбияланувчиси саналади.

Катта стажга эга футбол ихлосмандлари олтиариқлик бўлган - Геннадий Писарев, Фозилжон Ҳайитов, Тоҳир Раҳимов, Рафааэль Гаффаров, Бахтиёржон Қаҳрамонов, Турсунали Сотволдиев ва Мухторали Турдиалиевларни яхши эслашади.

Олтиариқ футболи тарбияланучилари - Александр Писарев, Нодирбек Қўзибоев, Ҳусниддин Ғофуров (Сербия-Явор), Сардор Мирзаев (Локомотив), Достон Турсунов (Нефтчи), Саид Абдужабборов (Навбахор), Иқбол Бобохонов, Оятилло Муҳиддинов, Ҳусниддин Ғофуровлар ҳам бугунги ўзбек футболининг ривожи учун ўзларинг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Футболнинг қайтиши
Очиғини айтиш керак, сўнгги йилларда мана шундай юлдуз футболчиларни тарбиялаган Олтиариқда футбол жамоаси йўқ эди. Ниҳоят, футбол мухлисларнинг орзуси ушалди. Юқорида айтганимиздек, шу йилдан эътиборан Олтиариққа катта футбол қайтди. Ҳозирга келиб, “Ифтихор” жамоаси Фарғона вилояти биринчилигида муносиб иштирок этиб келмоқда. Ушбу туманга катта футболнинг қайтишида “Ифтихор” клуби раҳбари Аҳроржон Эргашевнинг ҳиссаси катта бўлди.
- Маълумки, ҳукуматимиз томонидан футболни ривожлантириш учун қатор қонунлар қабул қилинган, деб сўз бошлади.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилнинг 19 январдаги “2011-2013 йилларда Республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори кучга киргач, мамлакатимизда “миллионлар ўйини”га бўлган эътибор янада ошди.

Жорий йил бошида бизнинг ташаббусимизни туманимиз ҳокими Холмирза Ниёзов қўллаб-қувватлади. Натижада “Ифтихор” футбол клубини ташкил этиш борасида махсус қарор қабул қилинди. Бугунги кунга келиб жамоамиз иккинчи лигада етакчи клублардан бири бўлиб турибди. Бу ҳали бошланиши. Келажакда бизининг режаларимиз улкан.

Биз битта футбол клуби билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Яқин орада ўзимизнинг академиямизни ташкил этишни режалаштирганмиз. Асосий мақсадимиз – Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб бўлган ёш футболчиларни етказиб бериш. Бунинг учун ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган, бир пайтлар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлган Нодир Қўзибоевни мураббий сифатида танладик. Нодирбек ўзининг билим ва малакаларини Олтиариқ футболини ривожлантириш учун сарфлашига шубҳа қилмайман.

Мураббий ҳақида
2003 йил ўзбек футболида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган десак муболаға бўлмайди. Айнан шу йили биринчи марта ўзбек уғлонлари Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлишганди. Виктор Борисов ва германиялик мутахассис Юрген Гёде бошқарган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси БААда бўлиб ўтган мундиалда муносиб иштирок этганини ҳамон мухлисларимиз мароқ билан эслашади. Ўшанда вакилларимиз Иньеста тўп сурган Испания ёшлар терма жамоаси билан тенг-тенг тўп суришганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Олтиариқ футболи намояндаси - Нодирбек Қўзибоев ҳам бор эди.

Нодир ёшларимизнинг мундиалда ёрқин ўйин намойиш этишида ўзининг улкан ҳиссаларини қўшган.

– Бу биз учун яратилаётган шароитларнинг меваси эди, деб ўша кунларни ёдга олади Нодир Қўзибоев. – Илгари ҳаммамиз мундиал ўйинларини телевизор қаршида ўтириб томоша қилардик. Уларга ҳавасимиз келарди. Бугунги кунда эса ушбу орзуларимиз рўйбга чиқди. Истиқлол туфайли барчасига эришдик. Ўша кунлар ҳамон ёдимда. Ўзбекистон мадҳияси янграганида кўзимга ёш келди. Мендаги ҳиссиётларни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди.

Бугунги кунда мураббийлик билан шуғулланаётган Нодирдек футболчилик фаолиятида “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Локомотив”, “Қўқон-1912” жамоаларида тўп сурган. Бундан ташқари, Хитойнинг “Циндао”, “Чанчун Ятай” клублари шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон олимпия терма жамоасида сардор сифатида майдонга тушган. Нодир Қўзибоев ўзбек футболида ўзига хос ўринга эга. Унинг футболдаги ютуқлари салмоқли. (Ўзбек футболи тарихида илк бор  Олий лиганинг “Нефтчи” жамоаси 14 ешли болакай Н.Қўзибоев билан расмий шартнома имзолаган. Нодирбек узбек футболига меҳнати ва шижоати билан ўз ҳиссасини қўшган иқтидорлардан бири, бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг 3 та ёшдаги ўсмирлар, ешлар ва олимпиа терма жамоаларида тўп сурган кам сонди ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Афсуски, жароҳат туфайли Қўзибоевлар сулоласининг ўртанча вакили футболчилик фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бугунги кунда Нодирбек Қўзибоев “Ифтихор” жамоаси бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.
- Футболчи сифатида бир қатор таниқли мураббийлар билан ишладим, дейди “Ифтихор” жамоаси устози. - Уларнинг ҳар биридан ниманидир ўрганганимни инкор эта олмайман. Энди мураббий сифатида олган билимларимни амалда синаб кўриш имкониятига эга бўлдим. Мақсадим “Ифтихор” жамоаси билан янги марраларни забт этиш. Бу йилги баҳсларда яхши натижаларни қайд этиб, биринчи лигага чиқишни режалаштиряпмиз. Олтиариқ футболи ўзининг шонли тарихига эга эканлигини яхши биласизлар. Биз ўша шонли тарихни қайта тиклаш борасида тинмай изланишлар олиб боряпмиз. Бу борада бизни қўллаб-қувватлаб келаётган туманимиз ва клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

Режалар
Жаҳон спорт майдонларида Ўзбекистон номининг янграши, давлатимиз байроғининг мағрур ҳилпираши барчамизнинг қалбимизда чексиз фахр-ифтихор туйғуларини юксалтиради. Спорт, айниқса, футболни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли ёшларимиз бизга бундай юксак туйғуларни кунда-кунора бахш этиши оддий ҳолга айланмоқда.

Олтиариқда ташкил этилган “Ифтихор” футбол клуби ҳам келажакда юртимиз шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қиладиган ёш футболчиларни тарбиялаб, терма жамоамизга етказиб беришни мақсад қилган.

Бу борада “Ифтихор” жамоасига омадлар тилаб қоламиз.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика