Latest news

14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  0 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  0 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  1 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  6 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Оловли августдан ким қандай чиқди, тақвим кимга қандай келганди? News

Оловли августдан ким қандай чиқди, тақвим кимга қандай келганди?

Ёзнинг чилласи, август ойида футбол чилласига айланиб кетди.

 Унда "Пахтакор", "Насаф" ва ОКМК жамоалари 8 тадан ўйин ўтказди. "Навбаҳор" ҳисобида эса 7 та. "Пахтакор" ва "Насаф" ўзаро икки маротаба қийин учрашувда майдонга тушган бўлсалар, ОКМК 2 маротаба ОЧЛ баҳсида қатнашди. "Навбаҳор" эса кучли рақибнинг уйига сафар қилди.


Август ойи "Пахтакор" учун омадли келди. Рақиблари каби жамоа мағлубиятга учради. Фақат шулардан 2 таси чемпионлик ўйинига таъсир қилмайдиган мусобақада, кубок ва суперкубокда. Чемпионатда битта мағлубият. Дуранг эса энг яқин таъқибчиси билан унинг майдонида. Ўзидан ўтиб кетган "Навбаҳор"ни эса сафарда мағлубиятга учратди. Бугун жамоа иккинчи ўринда турган жамоадан 7 очкога илгарилаб кетган. 


"Пахтакор" - Максим Шацких.

8 та ўйин. 4 та ғалаба, 1 та дуранг, 3 та мағлубият.


28.07.  "Олимпик" - "Пахтакор" 0:2

01.08.  "Динамо" - "Пахтакор" 3:2 (Кубок)

05.08.  "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:1

10.08.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

15.08.  "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

19.08.  "Пахтакор" - "Металлург" 1:0

24.08.  "Насаф" - "Пахтакор" 2:1 (Суперкубок)

29.08.  "Қизилқум" - "Пахтакор" 2:3 



Зич тақвимда "Навбаҳор" бошқаларга қараганда битта кам ўйин ўтказган. Биринчи даврани биринчи ўринда якунлаган жамоа оловли августда кўп очколарни ёндириб юборди. Ёмони шундаки, Бабаян жамоаси очколарни энг яқин икки тақибчисига бой берди, ўз уйида "Пахтакор" ва ОКМКга. 


"Навбаҳор" - Самвел Бабаян.

7 та ўйин. 3 та ғалаба, 2 та дуранг, 2 та мағлубият.


30.07. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:2

04.08. "Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

10.08. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

14.08. "Арал" - "Навбаҳор" 0:2 (Кубок)

22.08. "Ал Вакра" - "Навбаҳор" 0:1 (ОЧЛ)

26.08. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:1

30.08. "Навбаҳор" - ОКМК 0:0



Сал қолса август Рўзиқул Бердиевни ишдан "оларди". Ой якунига етишига саноқли кунлар қолганида "Пахтакор"ни Суперкбокда мағлубиятга учратиб ўз ўрнида қолди. Кубок мураббийи бўлган Бердиев чемпионатда муҳим ўйинларда очко йўқотди. "Турон"га имкониятни бой бериб, ўз майдонида икки ўйинда дуранг қайд этди.


"Насаф" - Рўзиқул Бердиев.

8 та ўйин. 4 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият.


28.07. "Андижон" - Насаф" 0:0

01.08. "Насаф" - "Бухоро" 4:3 (Кубок)

05.08. "Турон" - "Насаф" 1:0

10.08. "Насаф" - "Бухоро" 1:0

15.08. "Насаф" - "Пахтакор" 0:0

19.08. "Насаф" - "Қизилқум" 0:0

24.08. "Пахтакор" - "Насаф" 1:2 (Суперкубок)

29.08. "Сурхон" - "Насаф" 1:2


Август ойи сал қолса ҳаммани ўз лавозимидан озод қиларди. Чемпионат ўйинлари ОКМКга омадсиз келди. Ўз майдонида "Сурхон"га мағлубиятга учраган Миржалол Қосимов битта ўйинда ғалаба қозониб, кейинги учтасида дуранг ўйнади. Футбол афсонасини ушлаб қолган ўйин ОЧЛ саралашидаги "Ал Араби"га қарши баҳс бўлди. Анча қийин ўйинда устунликка эришган ОКМК ишончли ғалабага эришди. 



ОКМК - Миржалол Қосимов.

8 та ўйин. 4 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият.


29.07.  ОКМК - "Сурхон" 2:3

02.08.  ОКМК - "Локомотив" 2:1 (Кубок)

06.08.  "Бунёдкор" - ОКМК 1:1

11.08.  ОКМК - "Олимпик" 2:1

15.08.  ОКМК - "Ал Сииб" 1:0 (ОЧЛ)

22.08.  Ал Араби - "ОКМК" 0:1 (ОЧЛ)

26.08.  ОКМК - "Нефтчи" 1:1

30.08.  "Навбаҳор" - ОКМК 0:0



Абдулазиз Искандаров

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика