Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"
03 jul 00:45
News
Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"
Дани Ольмо клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иштирокчи жамоаларга таъсири ҳақида фикр билдирди.
"Умид қиламанки, бу уларга салбий таъсир кўрсатмайди, чунки ҳеч кимга ёмонлик тиламайман. Мен турнирни кўп кузатмадим, чунки ўйинлар жуда кеч бошланарди, аммо шароитлар оғир. Уларнинг дам олишига вақт камроқ бўлади.
Биз эса жаҳон чемпионатидан олдин дам олиб, мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз," дейди "Барселона" ярим ҳимоячиси.
Маълумот учун, "Барселона" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаяпти.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments