Latest news

00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 00:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Осасуна" (онлайн ҳисоб)  11 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  0 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  1 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  8 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  3 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  13 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  16 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1

“Олмалиқ”дан мавсумолди тадбир (фотогалерея) News

“Олмалиқ”дан мавсумолди тадбир (фотогалерея)

Бугун “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Олмалиқ” жамоасининг мавсумолди тайёргарлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда “Олмалиқ” жамоаси бошлиғи Ботир Мирзаев ҳамда бош мураббий Игорь Шквирин журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

Ботир Мирзаев: - Мавсумга тайёргарлик жараёнидан қўнглимиз тўлди. Бу йил жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Насиб қилса, ўз ўйинимиз билан олмалиқлик мухлисларни хурсанд қиламиз.

-   Янги стадион ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?
-   Олий лиганинг илк учрашувини Олмалиқдаги янги стадионда ўтказамиз. Барчангизни шу ўйинга таклиф қилиб қоламан. Майдон яхши ҳолатда. Майдон чимининг 70 фоизи табиий, 30 фоизи сунъий.

Игорь Шквирин: - “Олмалиқ” бу йил ўз тарихида биринчи марта хорижда йиғин ўтказди. Биз у ерда собиқ иттифоқдан ажралиб чиққан давлатлар клубларига қарши майдонга тушдик. Умуман олганда, йиғин ва жамоам кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди.

-   Туркия йиғини ҳақида нима дея оласиз?
-   У ерда яхши йиғин ташкил қилиш барча шароит мавжуд. Энг аввало табиий майдонлар бор. Бизда мавсумолди ўртоқлик учрашувлари кўпинча сунъий майдонда ўтказилади. У ерда эса табиий майдонларда тўп сурдик ва бу нарса футболчиларга ҳам маъқул келди. Қолаверса, спарринг рақиблар ҳам бирмунча кучлироқ бўлди.

-   Бу йилги вазифалар қандай?
-   Кучли бешликка киришни мақсад қилганмиз. Лекин биз учун энг муҳими муайян ўйин услубига эга бўлиш.

Савол жамоа бошлиғи Ботир Мирзаевга: - “Олмалиқ” бу йил “Joma”либосларидан фойдаланади. Нега айнан шу фирма танланди?
-   Чунки “Joma” бизга ҳар томонлама маъқул келди. Биз анча сифатли формаларни сотиб олдик. Футболчиларга ҳам ёқди.

-   Мавсумнинг очилиш ўйинига журналистлар учун Тошкентдан Олмалиққа транспорт ҳал қилиб беришнинг иложи борми?
-   Бу масалани ўйлаб кўрамиз. Менимча, буни уддалай оламиз.

-   Клуб қошида фаолият олиб бораётган футбол мактабининг бугунги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

-   Футбол мактабимизнинг бугунги фаолияти бизни сира қониқтирмаяпти. Албатта, биз ҳам таркибда кўпроқ ўз тарбияланувчиларимиз бўлишини хоҳлаймиз. Бунинг учун аввало мактаб яхши ишлаши керак.

Савол жамоа бош мураббийи Игорь Шквиринга: - “Олмалиқ”нинг бу йилги селекция сиёсати ҳақида гапириб берсангиз?
-   Икки нафар легионерни қўшиб олдик. Сербиялик Александр Алемпиевич билан тунислик Шакер Зуаги. Менга уларнинг ҳар иккиси ҳам маъқул келди. Қолаверса, маҳаллий ўйинчилардан Иқбол Акрамов, Шерзод Ҳакимов, Шавкат Муллажонов сингари футболчилар келиб қўшилди. Ўйлайманки, мавжуд таркиб билан ўз олдимизга қўйган мақсадга эриша оламиз.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика