"Олмалиқ": Ёшлар жамоаси ҳам машғулотларга киришди
23 dec 2015 19:06
News
"Олмалиқ": Ёшлар жамоаси ҳам машғулотларга киришди
Аъзам Шерғозиев мураббийлиги остида шуғулланаётган ёшлар жамоамиз ҳам машғулотларга киришган.
Жорий мавсумда 4-ўринни банд этган ёшларимиз 16 декабрдан Олмалиқ шаҳрида тайёргарликни бошлади. Жамоа таркибида ҳозирча маҳаллий футболчилар машғулотларда қатнашишмоқда. Ўтган ҳафтада ёшларимиз дастлабки назорат ўйинини ўтказишди. Чирчиқ олимпия захиралари коллежи жамоаси Олмалиққа ташриф буюрди. Учрашувда жамоамиз ёшлари рақиб дарвозасига жавобсиз 10 та тўп киритишди. Кўрикдан ўтишни хоҳлаётган ёшлар кўплиги сабабли жамоамиз навбатдаги назорат ўйини ташкил этади. Учрашув олий лига дебютанти Тошкент шаҳрининг "Обод" жамоаси ёшларига қарши бўлиб ўтади. Бу баҳс эртага 24 ноябрь куни "Обод" стадионида ташкиллаштирилади. Ўйин 12-00да бошланади.
Link :
Source : fc-olmaliq.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments