Latest news

19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  0 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  2 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  5 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  11 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  51

"Олмалиқ" ва пенальти News

"Олмалиқ" ва пенальти

Tags :  Олмалиқ
Кеча Бухоро шаҳрида ўтган 1-тур баҳсида жамоамиз дарвозаси томон икки марта пенальти белгиланди.

Қуйида сизнинг ҳукмингизга ҳавола этаётган статистикамизда жамоамиз дарвозаси томон белгиланган пенальтилар хусусида сўз юритамиз.

Жамоамиз кеча "Бухоро"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳар иккала гол Умид Хонимқулов қўриқлаётган дарвозага пенальтидан киритилди. Бу каби ҳолат жамоамиз учун биринчи марта эмас. Ортга назар ташлайдиган бўлсак, дастлаб 2008 йил "Олмалиқ"нинг сафарда "Пахтакор"га қарши ўйинида ҳакам Вадим Агишев икки марта пенальти белгилаган. Одил Аҳмедов ва Зайниддин Тожиев бу имкониятдан унумли фойдаланишган. Иккинчи марта бу ҳолат ўз майдонимизда 2013 йилда содир бўлган. "Насаф" жамоаси билан 2:2 ҳисобида якунланган баҳсда бош ҳакам Бахтиёр Намозов икки марта меҳмон жамоа пенальти тепишини қайд этган. Артур Геворкян ҳар иккисидан унумли фойдаланган. Намозов бу баҳсда "Олмалиқ" фойдасига ҳам битта пенальти белгилаган. Зафар Полвонов пенальтидан унумли фойдалана олмаган. Демак бу каби ҳолат жамоамиз тарихида Бухоро шаҳрида учинчи марта кузатилди.

Умумий ҳисобда 2008 йилдан бери олий лигада иштирок этаётган жамоамиз дарвозаси томон белгиланган пенальтилар сони 35тага етди. Ушбу пенальтилардан 5таси дарвозабонларимиз томонидан қайтарилган. Уй-сафар тизимида ҳисоблайдиган бўлсак 11 марта ўз майдонимизда ва 24 марта рақиб майдонида дарвозамиз сари пенальти белгиланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика