Latest news

16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   3 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17

"Олмалиқ" "Терек" билан дуранг ўйнади News

"Олмалиқ" "Терек" билан дуранг ўйнади

Туркияда янги мавсумга тараддуд кўраётган "Олмалиқ" жамоаси Россиянинг "Терек" клуби билан назорат баҳсини ўтказди.
Учрашув қизғин курашларга бой тарзда кечди. Даставвал "Терек" жамоаси футболчиси Уциев ўйиннинг 42-дақиқасида Тимур Ғаниев қўриқлаётган дарвозани ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим "Терек" жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Олмалиқ" вакиллари рақиб жарима майдончаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Беллашувнинг 54-дақиқасида Игорь Шквирин бошқарувидаги жамоада тўп тепаётган Камолиддин Мурзоев ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Бокила "Олмалиқ" дарвозасига жамоасининг иккинчи голини йўллади. Лекин бу гол учрашувдаги сўнггиси бўлмади. Баҳснинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов "Олмалиқ"ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи тўпни киритди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:2.

Назорат ўйини.

Туркия, Анталия.

"Терек" (Россия) - "Олмалиқ" (Ўзбекистон) 2:2

Голлар
: Уциев (42), Мурзоев (54), Бокила (70), Абдумўминов (90).

"Терек"
: Городов (Гудиев,66), Уциев, Коморовски (Семенов, 56, Аилтон, 73), Шахтиев (Кудряшов, 56), Тейку, Х.Кадыров (Лебеденко, 68), Айссати, Кузяев, Пирис (Иванов, 64), Ахъядов (Рибус, 58), Бокила.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Ислом Иномов, Евгений Гоголь, Адриан Кашкаваль, Саламат Қуттибоев, Шавкат Саломов, Ғулом Урунов, Жаҳонгир Абдумўминов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев, Неманья Йованович.

Огоҳлантириш
: Иномов (69).

Четлатиш: Семенов (72).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика