Latest news

09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  7 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  3 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  11 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  23 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  14 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  23 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98

"Олмалиқ": Тайёргарлик режа асосида кечмоқда News

"Олмалиқ": Тайёргарлик режа асосида кечмоқда

"Машъал" жамоаси билан ўтган баҳсдан сўнг, жамоамиз бош мураббийи Игорь Анатольевичдан тайёргарлик жараёни хусусида суҳбатлашдик.

"Машъал" жамоаси билан ўтган баҳсдан сўнг, жамоамиз бош мураббийи Игорь Анатольевичдан тайёргарлик жараёни хусусида суҳбатлашдик.

Игорь Анатольевич "Олмалиқ" жамоасини бу йил кўплаб футболчилар тарк этишди. Жамоанинг янги мавсум тайёргарлиги хусусида сўзлаб берсангиз.

- Дарҳақиқат, бу йил жамоани жуда кўп футболчи тарк этди. Бу бизни навбатдаги мавсумдаги фаолиятимизга салбий таъсир ўтказади деб ўйлаш нотўғри бўлади. Жамоадан кетган биргина Санжар Шоаҳмедов биз учун йўқотиш бўлди. Бошқа футболчилар билан ҳамкорликни давом эттириш янги мавсум режасида йўқ эди. Шу сабабли, бундан фожеа ясаш керак эмас. Янги мавсумга тайёргарлик ҳақида айтадиган бўлсам, жамоа 15 декабрдан Олмалиқ шаҳрида машғулотларга киришди. Биринчи йиғинда бир қатор ёшларни синовдан ўтказиб олдик. 5 январдан бошланган йиғинда тажрибали футболчилар ҳам қўшилишди. Яна икки кун Олмалиқда машғулотлар давом этади. 15 январдан эса Тошкентда тўпланамиз. Тайёргарлик шу тариқа давом этади.

Жамоанинг ўтган мавсумдаги натижасидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Йўқ албатта, ўтган йилги чемпионатда жамоа олдига минимум 2013 йилги ўринни сақлаб қолиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, жамоа бир поғона паст ўрин билан чемпионатни якунлади.

Йиғинда қатнашаётган футболчиларнинг кўпчилиги олмалиқлик мухлислар учун янгилик...

- Ҳа бу йил жамоа таркиби тубдан ўзгаради. Айни вақтда жамоа машғулотларида қатнашаётган футболчиларнинг аксарияти билан шартнома имзоланди. Азамат Бобожонов ва Акмал Бозоров ҳозирча кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, хориждан келган футболчилар ҳам шу каби ҳолатда. Тошкентдаги йиғинлар давомида яна бир қатор легионерлар ҳам кўрикка таклиф этилади.

Бугунги каби назорат ўйинлари пойтахтда ҳам ўтказилса керак.

- Ҳа, режамизда 17 январь куни "Қўқон-1912", 19 январь "Нефтчи", 22 январь "Бухоро", 24 январда эса "Навбаҳор" жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бор. Бундан ташқари 27 ва 31 январда ҳам назорат ўйини ўтказамиз. Январнинг сўнгги санасида Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўйнаймиз. 27 январдаги рақиб ҳам шу кунларда аниқ бўлади. 

Кичик суҳбат учун ташаккур, навбатдаги мавсумда жамоага омад ёр бўлсин.

- Раҳмат.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика