Latest news

12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  0 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  2 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  4 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  7 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0

"Олмалиқ" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар News

"Олмалиқ" - "Пахтакор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

15 июнь куни олий лига 13-тур доирасида "Пахтакор" "Олмалиқ" меҳмони бўлади.

Виктор Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ" охирги 8 учрашувда мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Жамоа ўз майдонида 5 беллашувда тўп ўтказиб юбормади. Охирги саккиз ўйинда фақат бир марта олмалиқликлар дарвозаси ишғол қилинган. Кетма-кет 4 жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Жамоамиз мезбонларнинг бу сериясига барҳам беришга интилади.

"Пахтакор"нинг терма жамоага чақирилган ўйинчилари 13 июндан таркибга қайтиб, учрашувга тайёргарлик кўраётганлар сафига қўшилишади. Беллашувни жамоамиздан Азим Аҳмедов ўтказиб юборса, мезбонлардан легионер ҳимоячи Владислав Касминин майдонга туша олмайди. Ҳар икки футболчи дисквалификацияга учраган.

Олий лига тарихида жамоалар 18 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 13 ўйинда ғалабага эришган. 2 ўйин дуранг билан тугаган ва рақиб 3 бор муваффақият қозонган. "Олмалиқ" дарвозасига 28 гол урган "шерлар" 10 тўп ўтказиб юборишган. Олмалиқда кечган беллашувларда жамоамиз 7 ғалаба ва 2 мағлубиятни қайд этган.

Беллашувда Виктор Серазетдинов бошлиқ ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Жорий мавсум у Муборакда "Машъал"га қарши учрашувни бошқарган ва ўшанда "Пахтакор" 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Маъмур Саидқосимов ва Равиль Шояхметов ёрдамчи ҳакамлар вазифасини бажаришади.

Ёшлар таркиблари учрашуви 14 июнь, "Металлург" стадионида 17:45да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 15 июнь куни ОКМК стадионида 19:00да старт олади.

"ОЛМАЛИҚ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар
: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Равиль Шояхметов (Тошкент), Акобир Шукуруллаев (Тошкент).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Владимир Штерн.


Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика