Latest news

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  5 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  9 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

“Олмалиқ” - "Насаф". Превью News

“Олмалиқ” - "Насаф". Превью

Яна бир неча кунлардан сўнг мамлакатимиз стадионларида миллий чемпионатимиз учрашувлари давом эттирилади.

Бу сафар футбол ишқибозлари жуда қизиқарли учрашувлар гувоҳи бўлишади. Айнан 6 апрел пайшанба кунидан бошланадиган 5-тур қизиқарли учрашувлари бой тур ҳисобланади.

“Насаф” бу турда “Олмалиқ” жамоаси меҳмони бўалди. Учрашув 7 апрел жума куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

Бўлажак учрашув ҳақида


Бўлажак, “Олмалиқ” – “Насаф” учрашуви жуда қизиқарли бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас. Бунга бир қанча сабаблар бор.

Жамоамиз бу йилги чемпионатнинг ўтган 3 учрашувининг барчасида ғалаба қозонди. Рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 2 марта тўп олиб чиқишган. Айни пайтда “аждарлар” турнир жалвалининг 3-поғонасида боришмоқда, жамоамиз ҳисобида 9 очко бор.

“Насаф” ўтган турдаги учрашувда “Сўғдиёна” жамоаси устидан йирик ҳисобдаги ғалабасини нишонлади. Бу қўлга киритилган ютуқ ўйинчиларимиз руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир қилиши турган гап.

Рақибимиз “Олмалиқ” жамоасининг бу йилги чемпионатда омади чопмаяпти. Улар ўтказилган 4 учрашувнинг биттасида дуранг, қолган учрашувларнинг учтасида мағлубиятга учрашди. Кончилар 1 очкога эга ва турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб туришибди.

“Олмалиқ” жамоаси ўтган турда “темирйўлчилар”дан йирик 5:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Улар энди қайсидир маънода аутсайдер жамоа эмасликларини исбот қилишлари талаб этилади. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган “Насаф” жамоамиз эса, шубҳасиз бу учрашувда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади.

Учрашув ҳакамлари

“Олмалиқ” – “Насаф” учрашувини Бахтиёр Намозов бошқаради. Унга қанотларда Мамур Саидқосимов ва Равиль Шояхметовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Шавкат Насибуллаев ишлайди. Ҳакамларанинг барчаси Тошкент шаҳридан. Ҳакамлар ишини учрашувда бухоролик Иброҳим Шарипов назорат қилади.

Бахтиёр Намозов ўтган йилги чемпионатда жамоамиз иштирокида учта учрашувда, кубок баҳсларидаги битта учрашувда бош ҳакамлик қилган. Чемпионат баҳсларидаги учрашувларнинг биттасида дуранг, биттасида ғалаба ва биттасида жамоамиз мағлуб бўлган. Кубок баҳсида эса ғалаба қозонган.


Ўзаро учрашувларга оид фактлар


“Олмалиқ” ва “Насаф” жамоалари, илк бор олий лигада 2008 йилги мавсумда куч синашган, у пайтда жамоанинг номи – ОТМК эди. Улар кейинги йилги мавсумдан бошлаб ўз номларини – “Олмалиқ”га алмаштиришган. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўзаро илк учрашув Қаршида бўлган. Бунда кичик 1:0 ҳисобида жамоамиз ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голни Зафар Холмуродов киритган.

Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 18 марта куч синашган. Шундан ўнта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган.

Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 31:16. Устунлик “Насаф” жамоасида.


Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
27.08.2008. “Олмалиқ” – “Насаф” 1:1
29.06.2009. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:2
16.05.2010. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:0
22.10.2011. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:0
03.08.2012. “Олмалиқ” - “Насаф” 0:1
08.11.2013. “Олмалиқ” - “Насаф” 2:2
22.06.2014. “Олмалиқ” - “Насаф” 1:1
23.03.2015. “Олмалиқ” - “Насаф” 2:0.
11.03.2016. “Олмалиқ” – “Насаф” 1:3

Олмалиқда бўлиб ўтган тўққиз ўйиндан бештасида дуранг қайд этилган. Уч учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган, битта учрашувда “Олмалиқ” ғолиб бўлган. “Олмалиқ” ўз уйида сўнгги бор 2015 йили ғалаба қозонган.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс 6 апрел пайшанба куни “Металлург” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:30да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика