Latest news

21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  0 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  1 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  24 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  12 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  1 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1

"Олмалиқ": Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди News

"Олмалиқ": Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Олмалиқ" Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учинчи йиғинни якунлаб берган баҳсда Игорь Анатольевич майдонга бир қатор ёшларни синовдан ўтказди. Тажрибали футболчилар қаторида ёш футболчиларнинг ҳаракатлари кузатиб борилди. Ўртоқлик мақомига эга бу ўйинда газчилар жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди. Рақиб жамоадан Игорь Таран дублга эришган бўлса, яна бир гол Юсуф Бўриев ҳисобига ёзилди. Жамоамиздан эса Фарҳод Тожиев ва Дониёр Исмоилов рақиб дарвозасини ишғол этди.

Баъзи сабабларга кўра бир қатор футболчилар бу учрашувда иштирок этишмади. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Умид Хонимқулов ва Ислом Иномовларда кичик жароҳат бўлса, Саидкомил Акбаров, Сирожиддин Маҳмудов, Абдумалик Тошпўлатов ва Аббос Пўлатовлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Учрашувнинг иккинчи таймида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ихтиёр Наврўзов жамоамиз таркибида 15 дақиқа тўп тепди. Бу борада Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдирди: "Ихтиёр Наврўзов Ўзбекистон шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилади. У Жаҳон чемпионати орқали Рио Де Жанейродаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Наврўзовни қўллаб-қувватлаш учун майдонга туширдик. Ҳар ҳолда у якка спорт турида иштирок этади, футбол эса жамоавий ўйин. Шу боис биз учун ҳам, Ихтиёр учун ҳам қизиқ бўлди. Майдонда 10-15 дақиқа ҳаракат қилди. Айтиш мумкинки ёмон ўйнагани йўқ, ҳар ҳолда профессионал жамоага қарши ўйнади. Ихтиёр Наврўзовга Олимпиада ўйинларида омад ёр бўлишини тилаймиз. Ўзбекистонлик спортчиларни доим қўллаб-қувватлаймиз".

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.
"Олмалиқ" - "Шўртан" 2:3
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Олим Абдувосилов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Фарҳод Тожиев 66, Дониёр Исмоилов 71 - Игорь Таран 36, 80, Юсуф Бўриев 67.
"Олмалиқ": Михаил Наумов, Раҳматилло Бердимуродов, Азизбек Суюнов, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Достон Абдураҳмонов, Никита Павленко, Достон Тошматов, Мурод Ражабов, Зоҳир Пиримов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Евгений Гоголь, Дониёр Исмоилов, Миржамол Қосимов, Диёр Туропов, Фарҳод Тожиев, Ихтиёр Наврўзов, Муҳаммад Исаев, Исломбек Исоқжонов.

"Шўртан": Элдор Тожибоев, Ботир Қораев, Умар Эшмуродов, Ҳасанбой Эргашев, Олим Каримов, Элдор Бойматов, Жамол Отақулов, Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран, Маъруф Муродов, Зафар Полвонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Нурали Падаров, Юсуф Бўриев, Ғулом Раҳмонов, Кенжа Тўраев, Мирмуҳсин Сатторов.

Ушбу ўйин билан жамоанинг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини якунланди. Жамоада кўрикда бўлган Аббос Пўлатов, Сирожиддин Маҳмудов ва Достон Абдураҳмоновга жавоб берилди. Шунингдек, ўтган мавсум ёшлар жамоасида тўп тепган Абдумалик Тошпўлатов ҳам бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Жамоамиз машғулотларни 2 февралдан яна Тошкентда давом эттиради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика