Latest news

23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  0 23:15Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  6 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  6 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  14 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  11 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2

"Олмалиқ" Белоруссия клуби билан дуранг ўйнади News

"Олмалиқ" Белоруссия клуби билан дуранг ўйнади

Бугун "Олмалиқ" Туркияда ўзининг учинчи назорат ўйинини ўтказди.
Бу галги рақиб, Белоруссиянинг "Минск" футбол клуби бўлди. Ўйин анча қизиқарли ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Ҳисоб ҳам шунга яраша - 3:3. Сермаҳсул ўтган бу баҳсда жамоамиз уч марта ҳисобда олдинга борган бўлишига қарамасдан ғалабани ушлаб қола олмади. Биринчи таймда Санжар Шоаҳмедов ҳисобни очган бўлса, танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан чиқишди. Иккинчи таймда дарвозабон хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов яна жамоамизни олдинга олиб чиқди. Рақиб яна ҳисобни тенглаштиришга эришди. Учинчи гол Зоҳир Пиримов томонидан амалга оширилди. Ўйин якунланишига оз вақт қолганда "Минск" футболчилари яна ҳисобни тенглаштиришди. Белоруссияликлар киритган ҳар уччала гол стандарт вазиятларда амалга оширилди.

Ўйинни "Олмалиқ" қуйидаги таркибда ўтказди.

"Олмалиқ": Умиджон Хонимқулов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иқбол Акрамов, Нассер Менассел, Дилявер Абибуллаев, Арслонмурод Омонов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Никита Шквирин, Диёржон Туропов, Александр Алемпиевич, Зоҳир Пиримов, Сухроб Бердиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Тимур Кагиров.

"Олмалиқ"нинг навбатдаги назорат ўйини 26 февраль куни Ижевскнинг "Газовик" жамоасига қарши ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика