Latest news

08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди" News

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов Яманга қарши ўтган учрашув (1:0) ҳамда кейинги ўйинлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Яманга қарши учрашув ҳақида нима дея оласиз?

– Биринчи турда осон бўлмаган ўйинда қатнашиб, ғалаба қозондик. Биринчи бўлим тўлиқлигича бизнинг назоратимиз остида ўтди. Гол уришга эришдик, вазиятлар ярата олдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, лекин охирги дақиқаларда рақибимизда ҳам имкониятлар бўлди. Чунки рақиб ҳам мусобақага яхши тайёргарлик кўрган ва улар ҳам ғалаба учун курашишга ҳаракат қилиб кўришди. Биз учрашувда ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Бироқ хатоларимиз устида ишлаб, ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

– Индонезия ва Эронга қарши ўтадиган кейинги учрашувлар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди. Эрон ўз имкониятларидан фойдаланиб, 3 очкони қўлга киритди. Улар билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу иккита учрашувда ҳам ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

– Сиз 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳам иштирок этгансиз. Бугунги кунда U-20 сафида ҳам ҳаракат қиляпсиз. Ҳар икки турнирнинг ўхшашликлари ва фарқлари қандай?

– Иккала ёш тоифасидаги мусобақа ҳам ўзига яраша қизиқ ва мураккаб. Бошқа жамоаларда ҳам биз сингари U-17 да тўп тепиб, ҳозирда U-20 жамоаси сафидан ўрин олган футболчиларни кўряпмиз. Чемпионат юқори савияда ва унда кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика