Latest news

00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  0 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  8 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  19 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  71 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  5 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Олий лигада тур якунлари. 16-турда 16та гол News

Олий лигада тур якунлари. 16-турда 16та гол

5-7 август кунлари Олий лигада 16-тур учрашувлари ўтказилди.

Якунларга тўхталишдан олдин 16-тур натижаларини яна бир карра ёдга олиб ўтсак. 

"Обод" - "Навбаҳор" 0:2

"Динамо" - "Металлург" 0:3 

"Нефтчи" - "Шўртан" 1:1 

"Олмалиқ" - "Бухоро" 1:1 

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:0 

"Қизилқум" - "Пахтакор" 1:1 

"Насаф" - "Қўқон-1912" 3:0 

"Локомотив" - "Машъал" 1:1


Саккиз ўйиндан бештаси дуранг

Бу турда ўтказилган саккизта учрашувдан бештаси дуранг натижа билан якун топди. Дарвозаларга жами 16та гол урилди: 7та мезбонлар, 9та меҳмонлар томонидан. Кучли тўртлик деб ном олган жамоалардан фақат "Насаф" ғалаба қозонди. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" эса бу турда дуранг билан кифояланишди. 

16-турда бешта жамоа ўз рақиби дарвозасига тўп кирита олмади. Булар - "Қўқон-1912", "Бунёдкор", "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Обод". "Бунёдкор" жамоага Миржалол Қосимов бош мураббий бўлганидан бери олий лигада иккинчи бор тўп кирита олмади. Биринчиси, "Шўртан" - "Бунёдкор" (1:0) баҳсида рўй берганди. Бундан ташқари, "Қўқон-1912" ҳам сафар ўйинларида иккинчи марта гол ура олмади. Биринчиси, 15-турда "Олмалиқ" билан ўйинда содир бўлганди. 

Амалга оширилмаган тўрт пенальти 

Бу турда тўрт футболчи пенальтидан унумли фойдалана олмади. Булар - Ҳикмат Ҳошимов ("Металлург"), Музаффар Музаффаров ("Нефтчи"), Игорь Йелич ("Олмалиқ") ва Тиаго Безерра ("Пахтакор").


16-турда гол урган футболчилар

"Локомотив" - Садриддин Абдуллаев 

"Насаф" - Шароф Муҳиддинов, Драган Черан, Игорь Голбан

"Қўқон-1912" - ҳеч ким 

"Олмалиқ" - Шота Григалашвили 

"Пахтакор" - Суҳроб Нуруллаев

"Бухоро" - Иван Нагаев

"Металлург" - Мурод Тошматов, Зоҳид Абдуллаев (2)

"Бунёдкор" - ҳеч ким

"Навбаҳор" - Аъзам Алиев, Аббос Махситалиев 

"Машъал" - Абдуллоҳ Олимов

"Қизилқум" - Отабек Зокиров

"Динамо" - ҳеч ким

"Сўғдиёна" - ҳеч ким

"Шўртан" - Лазиз Убайдуллаев

"Нефтчи" - Мўйдин Мамазулунов

"Обод" - ҳеч ким


Бир ўйинда 9та сариқ карточка 

Энг кўп сариқ карточка "Динамо" - "Металлург" баҳсида кўрсатилди. Ўйинни бошқариб борган Шерзод Қосимов жами 9 футболчини огоҳлантирди. У "Динамо"нинг тўрт, "Металлург"нинг беш футболчисини сариқ карточка билан "сийлади". 

Равшан Эрматовда энг юқори балл

"Олмалиқ" - "Бухоро" баҳсини бошқариб борган Равшан Эрматов ҳакамлар назоратчиси Сардор Нажафалиев томонидан 9,0 баллга лойиқ кўрилди. Шунингдек, бу ўйинда Эрматовга ёрдам берган Абдулҳамид Расулов, Жаҳонгир Саидов ва Рустам Лутфулинлар ҳам 9,0 балл олишди. Айтганча, 1:1 ҳисобида якунига етган ўйинда Эрматов жами 7та сариқ карточка кўрсатди.


16-турга оид қизиқарли фактлар

- "Локомотив" ўз майдонида илк марта очко йўқотди. Жамоа бунгача 8та ўйиннинг ҳаммасида ғолиб бўлганди. 

- "Машъал" "Локомотив"га сафарда гол урган учинчи жамоа бўлди. Бунгача фақат "Насаф" билан "Металлург" бу ишнинг уддасидан чиққанди. 

- Бу турда "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг дебюти ўхшамади. Агар ўзи билан олиб келган футболчи Безерра пенальтидан гол урганида "Пахтакор" Навоийдан ғалаба билан қайтиши ҳам мумкин эди. 

- "Навбаҳор" ниҳоят саккизта ўйинлик ғалабасиз сериясига "Обод" билан баҳсда чек қўйди. 

- "Шўртан" мавсум бошидан бери биринчи марта дуранг ўйнади, ғузорликлар "Нефтчи" билан 1:1 қайд этишди. 

- Вадим Абрамов "Нефтчи" бош мураббийи бўлганидан бери жамоа ҳали ғалаба қзонгани йўқ: икки дуранг, икки мағлубият. 

- Иван Нагаевнинг голи "Олмалиқ"нинг ўз майдонида гол ўтказмаслик сериясига барҳам берди. 

- "Обод" олий лигада кетма-кет бешта учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа биринчи даврани қаторасига тўрт мағлубият билан тугатганди.


Х.Холиқов


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика