Олий лига. Тақвимда яна ўзгаришлар
15 sep 2016 14:31
News
Олий лига. Тақвимда яна ўзгаришлар
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш баҳсларига яхшироқ тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида олий лига тақвимида ўзгаришлар юзага келди.
23-турдан ўрин олган «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашуви 25дан 24 сентябрга кўчирилди.
24-турдан ўрин олган «Пахтакор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) учрашуви 30дан 28 сентябрга кўчирилди.
24-турдан ўрин олган «Бухоро» (Бухоро) – «Бунёдкор» (Тошкент) учрашуви 30дан 28 сентябрга кўчирилди.
20-турдан ўрин олган «Машъал» (Муборак) – «Локомотив» (Тошкент) учрашуви 20 сентябрда эмас, 17-19 октябрь оралиғида бўлиб ўтади.
Link :
Source : pfl.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments