Latest news

17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   0 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  4 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  7 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14

Олий лига РЕТРО: Чемпион бўла олмаган юлдузларнинг рамзий терма жамоаси News

Олий лига РЕТРО: Чемпион бўла олмаган юлдузларнинг рамзий терма жамоаси

Роналдо ҳар қанча буюк футболчи бўлмаган бўлсин, лекин унда ЕЧЛнинг бош соврини йўқ.

Олий лигамиз ўз якунига етаётган бир пайтда, Тимур Кападзе ва Игнатий Нестеров фаолиятларидаги 11 олтин медалларини қўлга киритдилар. Анвар Солиев эса аллақачон 12 рақамини "уриб" бўлган.

Биз эса Ўзбекистон чемпионатида ўз ўрнига эга бўлган, аммо бирон маротаба чемпионлик нашидасини сурмаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузишга қарор қилдик. Рўйхатга, футболчилик фаолиятини якунлаган "тўпчилилар" кирган.

Ўз пайтида Стив Жеррардга бир неча миллионлик шартномалар таклиф қилинган. Аммо "Ливерпул"га бўлган садоқати туфайли у клубни тарк этмади. Қуйидаги футболчиларни ҳам биз ўз даврининг садоқатли ўйинчилари деб биламиз. 


Демак, 11 футболчидан иборат терма жамоа қуйидагича кўриниш олди: 

Дарвозабон: Пётр Гизимчук 

Гизимчук фаолиятининг гуллаган пайтларини "Насаф" сафида ўтказган эди. Футболчилик фаолиятида эриша олмаган олтин медалига, "Локомотив" мураббийи сифатида сазовор бўлди. 

Ҳимоячилар: Ботир Қораев, Диялвер Ваниев, Даврон Файзиев, Камолиддин Кенжаев.

4-4-2 кўриниш олган таркибимиз ҳам чакки эмас. ОФК Кубоги соҳиби бўлган Ботир Қораев анча йил чемпионлик йўлида ҳаракат қилди. Камолиддин Кенжаев эса афсуски эрта футболни якунлашга мажбур бўлди. ЦСКА шарафини ҳимоя қилиб келган Даврон Файзиев учун ҳам чемпионлик армон. Ҳимоячилар рўйхатини "Машъал"да фаолиятини якунлаган Дилявер Ваниев ёпиб беради.

Ярим ҳимоячилар: Рўзиқул Бердиев, Иқбол Акрамов, Санжар Асқаралиев,  Баҳодир Аннаматов.

Рўзиқул Бердиев ўша даврнинг энг кучли футболчиларидан эди. Ўша йиллар ззбек футболи тарихида энг кўп яхши ярим ҳимоячилар йиғилган пайт бўлган. Миржалол Қосимов, Нўъмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Шуҳрат Рахмонқулов... Улар қаторига Баҳодир Аннаматовни ҳам қўшамиз.

"Нефтчи" ҳамда "Навбаҳор" сафида ажойиб ўйин кўрсатган Санжар Асқаралиев ҳам чемпионлик нашидасини сура олмаганлар рўйхатига киради. Иқбол Акрамовнинг "Нефтчи"даги ўйинлари ёдингиздами? Қанотдан ёриб киришларичи?

Ҳужумчилар: Зафар Холмуродов ва Шуҳрат Мирхолдиршоев.

Бир пайтлар 30та гол урса ҳам МТЖга кира олмаган футболчилар дуэти. Зафар Холмуродовнинг боши билан берадиган зарбасининг кучи, ҳозирги ҳужумчиларимизнинг оёқ зарбидан ўткирроқ бўлган бўлса керак. Шуҳрат Мирхолдиршоев эса қай вақт, қайси нуқтада бўлишни жуда ҳам яхши биларди.  Бу икки ҳужумчи ўртасида олий лига 2004да кечган рақобатни кечадигек эслайман. Сўнгги тур олдидан Мирхолдиршоевда 28та, Холмуродовда 26та гол бор эди. "Металлург" - "Навбаҳор" (4:3) ўйинида Мирҳолдиршоев, "Машъал" - "Насаф" (4:3) қарама-қаршилигида Холмуродов хет-трик муаллифи бўлади. 

Ёши катта ўқувчилар, Сизнингча яна кимлар рўйхатимиздан тушиб қолди?


Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика