Latest news

20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  6 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  3 20:02Рой Кин Бруну Фернандеш сардорлиги ҳақида: "У биз кутган сардор эмас, иқтидорли бўлишнинг ўзи камлик қилади"  1 19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  9 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  16 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  49 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  10 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  21 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4

Олий лига. "Металлург"дан йирик ғалаба News

Олий лига. "Металлург"дан йирик ғалаба

Олий лиганинг 28-турида "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди.


Ўйиннинг 10-дақиқасида Абдумалик Абдуллаев рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва улардан қочиб кетиб дарвозани нишонга олди - 0:1.

20-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Эсонқуловнинг тўп оширишидан кейин қулай вазиятга чиқиб борган Тошматов гол муаллифига айланди.

32-дақиқада Эсонқуловнинг бу сафарги тўп оширишидан кейин Зоҳид Абдуллаев дарвозани нишонга олди - 2:1. Баҳснинг 43-дақиқасида Корнейчук билан яккама-якка чиққан Абдумалик Абдуллаев учинчи голни урди - 3:1. Кейинги дақиқада чап қанотда тўпни қабул қилиб олган Дилмурод Каримов қулай вазиятга чиқиб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди - 4:1.

73-дақиқада мезбонлар бешинчи голни уришди. Голга Жавоҳир Эсонқулов муаллифлик қилди - 5:1.

 
15:00 - «Металлург» (Бекобод) – «Навбаҳор» (Наманган) 5:1
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: 0:1 – Абдумалик Абдуллаев (10), 1:1 – Муроджон Тошматов (22, пас – Зоҳид Абдуллаев), 2:1 – Зоҳид Абдуллаев (32, пас – Жавоҳир Эсонқулов), 3:1 – Зоҳид Абдуллаев (42, пас – Аюбхон Нўъмонов), 4:1 – Дилмурод Каримов (45, пас – Муроджон Тошматов). 5:1 – Жавоҳир Эсонқулов (73).

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов,  8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 22. Муроджон Тошматов, 40. Исломжон Қобилов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: 91. Зафар Сафоев, 9. Фарҳод Намозов, 11. Фаррух Шотурсунов, 19. Эргаш Исмоилов, 23. Шерзод Жалилов, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 77. Саиджон Абдужабборов.

“Навбаҳор”: 12. Александр Корнейчук, 7. Акром Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов (с), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзамжон Алиев, 24. Илҳомжон Бойдедаев, 26. Исломбек Исоқжонов, 48. Азизбек Турғунбоев, 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов.
Захира: 34. Артур Парванов, 19. Владислав Алексин, 27. Муроджон Тўйчибоев, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 35. Билол Шарофиддинов, 51. Азизбек Мамазоитов, 83. Жавоҳирбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Исломжон Қобилов (37) – Азизбек Тўрғунбоев (14).

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика