Latest news

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  2 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  13 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  12 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Олий Лига клублари вакилларига Mycujoo.tv сайтида трансляция қилиш жараёни бўйича семинар ўтказилди News

Олий Лига клублари вакилларига Mycujoo.tv сайтида трансляция қилиш жараёни бўйича семинар ўтказилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга ошириш борасида шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Келишувга кўра, иккинчи даврадан бошлаб Ўзбекистон чемпионати Олий Лига учрашувларининг тўғридан-тўғри трансляциялари “Empower Sports” компаниясига тегишли Mycujoo.tv сайтида, Олий Лига клублари расмий сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида бир пайтнинг ўзида трансляция қилинади.

Шу муносабат билан 23–24 июль кунлари Тошкентдаги Raddison Blu Hotel меҳмонхонасида Олий Лига иштирокчи жамоалари вакиллари учун махсус семинар-устахона ташкил этилди. Семинар “Empower Sports” компанияси вакиллари Диего  Компаире ва Даниэль Портабелла томонидан олиб борилди.



Унда Швейцария компаниясининг махсус интернет-платформаси бўлган Mycujoo.tv сайтида футбол ўйинларини қай тариқа жонли эфирга узатиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.



Семинар якунида ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев сўзга чиқиб, бошланган ҳамкорлик Ўзбекистон футболи ривожланишига катта ҳисса қўшишини таъкидлади.



ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов Ўзбекистонга ташриф буюриб, ўз маҳорати билан бўлишган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва эсдалик совғаларини топширди.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика