Latest news

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  3 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  2 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

Олий лига. "Динамо" Бекободда ғалабага эришди News

Олий лига. "Динамо" Бекободда ғалабага эришди

2017 йилги олий лиганинг биринчи ўйини ўз якунига етди.

Ўтган йил биринчи лигада ўйнаб олий лигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" клуби Бекободда "Металлург" меҳмони бўлди.

Биринчи таймни мезбонлар анча фаол бошлашди. 5-дақиқадаёқ улар ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди. Аммо қанот ҳаками Алишер Усмонов гол муаллифи Зоҳид Абдуллаевда офсайд бор деб баҳолади. Самарқандликлар асосан қарши ҳужумда ўйнаяпти. 12-дақиқада Орифжон Мамажонов жамоадошини қулай вазиятга олиб чиққанди. Бироқ Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Динамочилар учрашув давомида кўплаб фолларга йўл қўйишяпти. Мезбонлар эса стандарт вазиятлардан фойдалана олишмаяпти. 37-дақиқада мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Дилмурод каримовнинг чамаси 20 метрлар масофадан тепган тўпини Михаил Наумов қийинчилик билан эгаллаб олди. 39д-дақиқада Жасур Азимов мезбонлар ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги боис огоҳлантирилди. Биринчи таймда ҳисоб очилмади – 0:0.

Иккинчи бўлим бошида Давронбек Каримқулов автогол қайд этиб чемпионатнинг илк голини урди - 0:1. Баҳс охирида меҳмонлар ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев якуний натижани ўрнатди - 0:2.


Олий лига. 1-тур
«Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд) 0:2
3 март 2017. Бекобод. «Металлург» стадиони. 15:30
Ҳакамлар
: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Голлар: Давронбек Каримқулов 55 автогол, - 0:1. Акмал Бозоров 89, - 0:2

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов,  8. Аюбхон Нўъмонов (95. Тимур Усмонов, 66), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 20. Достонбек Турсунов, 22.Исломбек Исоқжонов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов (13. Санжар Қодирқулов, 61).
Захира: 1. Зафар Сафоев, 7. Дониёр Одилов, 9. Фарҳод Намозов, 11. Муродбек Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.

“Динамо”: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (11. Абдумалик Абдуллаев, 55), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 15. Шоҳруҳбек Холматов, 18. Дамир Низанов (20. Амиржон Сафаров, 85), 19. Орифжон Мамажонов (23. Комил Шарафутдинов, 69), 22. Абдужамол Исроилов.
Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 4. Омаджон Тойлоқов, 24. Тимур Файзуллаев.

Огоҳлантиришлар:
Жасур Азимов 36, Достонбек Турсунов 57, Бунёд Исроилов 82, Зоҳид Абдуллаев 90


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика