Latest news

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  15 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   4 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Олий Лига. Абдуллаев, "Бухоро" мухлислари ва биринчи турнинг бошқа эътиборга молик воқеликлари News

Олий Лига. Абдуллаев, "Бухоро" мухлислари ва биринчи турнинг бошқа эътиборга молик воқеликлари

Миллий чемпионатимизнинг навбатдаги мавсумига ҳам старт берилди.

Биз эса биринчи турда қайд этилган эътиборга молик воқеалар билан таништириб ўтамиз.

"Металлург" ўз майдонида "Сўғдиёна" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг 15-рақамли футболчиси Зоҳид Абдуллаев жамоасининг иккала голига муаллифлик қилиш билан биргаликда, мавсумнинг илк голини киритишга ҳам муваффақ бўлди. Шунингдек, "Сўғдиёна" футболчиси


"Қўқон-1912" - "Обод" 1:0. Олий Лига дебютанти "Обод" мавсумни мағлубият билан бошлади


Биринчи турда энг кўп мухлис "Бухоро" - "Олмалиқ" ўйинига ташриф буюрди. (2:0). Учрашувни стадиондан 18352 нафар томошабин кузатиб борди. Бу биринчи тур рекорди. Шу темпда давом этамиз!


"Қизилқум" ҳамда "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйинда (3:2) икки футболчи дубль қайд этди. Шаҳбоз Эркиновдан фарқли равишда Илҳом Юнусовнинг дубли жамоасига ғалаба келтира олди. Эътиборлиси, мезбонлар 0:2 ҳисобида ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларига оғдира олдилар


Бобоев - Лушан тандеми дастлабки турда "Нефтчи"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди





"Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мезбонларнинг янги футболчиси Олександр Пишур илк ўйинида гол муаллифига айланди. Фақат, унинг киритган голи жамоасига очко келтиргани йўқ




"Насаф" ҳам чемпионатни "Шўртан" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Суратда эса Артур Геворкян ўтган йилги чемпионатнинг энг яхши футболчисига аталган совринни қабул қилиб олмоқда




Амалдаги чемпион "Пахтакор" ҳам илк турда ғалаба қозона олди. "Шерлар" дастлабки турда "Андижон"ни 2:1 ҳисобида таслим қилишди 



Чемпионатдаги илк қизил карточкани "Сўғдиёна" футболчиси Акмал Ҳолмуродов ўз ҳисобига ёзиб қўйди




Илк автоголга эса "Насаф" футболчиси Шерзод Аъзамов (23-рақамда) муаллифлик қилди

Шунингдек, бир қанча футболчилар янги жамоалари таркибида гол муаллифига айланишди:

Фаррух Шотурсунов ("Сўғдиёна")

Шахбоз Эркинов ("Машъал")

Илҳом Юнусов ("Қизилқум")

Баҳодир Насимов ("Бунёдкор")

Олександр Пишур ("Навбаҳор")

Неманья Йованович ("Андижон")

Мўйдин Мамазулумов ("Навбаҳор") (Қизиғи шундаки, ўтган йил биринчи даврани "Навбаҳор"да ўтказган футболчи иккинчи даврада "Локомотив" шарафини ҳимоя қилганди. Ўтган йилги ўйинда "Локо" сафида "лочинлар" дарвозасини ишғол қилган футболчи бу йил "Навбаҳор" сафида собиқ жамоаси "Локомотив" дарвозасига ҳам гол кирита олди.
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика