Latest news

11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  3 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  15 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  9 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3

Олий лига. 8 йилдан сўнг "Машъал" футболчиси хет-трикка эришди News

Олий лига. 8 йилдан сўнг "Машъал" футболчиси хет-трикка эришди

Кеча олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда муборакликлар 5:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Кенжа Тўраев рақиблар дарвозасига учта гол уриб хет-трикка эришди.

Шу тариқа, Тўраев 2007 йилдан буён "Машъал" клуби сафида хет-трик расмийлаштирган биринчи футболчи бўлди.

Сўнгги бор ушбу клуб аъзоси 2007 йилда бир ўйинда учта гол урганди. 8 йил 10 ой 23 кун олдин Виктор Клишин "Машъал" таркибида "Насаф" дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлган эди (4:1).

Кенжа Тўраев 2016 йилги мавсумда хет-трик қайд этган бешинчи футболчи бўлди. Бунгача Олександр Пишур ("Навбаҳор"), Игорь Таран ("Шўртан"), Зафар Полвонов ("Шўртан") ва Азиз Ибрагимов ("Бухоро") каби футболчилар бир ўйинда учтадан гол уришди.

Маълумот учун, Кенжа Тўраев олий лигада 2006 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Шу кунга қадар унинг ҳисобида 18та гол урган эди. Футболчи кечаги кунга қадар олий лигада бир ўйинда биттадан ортиқ гол ура олмаган эди. Кеча фаолиятида илк бор хет-трикка эришди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика