Latest news

17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

9-11 апрель кунлари олий лиганинг 4-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Ундан "Бухоро", "Пахтакор", "Насаф", "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Машъал", "Олмалиқ", "Андижон" ва  "Обод" клублари вакиллари ўрин олишди.

Дарвозага "Бухоро" посбони Муҳиддин Худоёровни қўйишга қарор қилдик. Сабаби ушбу посбон Қўқондаги баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Умуман олганда Худоёров бу мавсумда ўтган 4та ўйинда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиқмади!



"Пахтакор" ва "Насаф" учрашувида иккала жамоадан ҳимоячиларни рамзий терма жамоага киритдик. Мезбонлар сардор Камолиддин Тожиев ўйинда биринчи голни урди. Бундан ташқари ҳимояда ҳам яхши ўйнади. "Аждарлар" ҳимоячиси Сайдулла Раҳматов чап қанотда рақибларга тинчлик бермади. Ўз қанотида бир неча бор ҳужумга ўтиб турди. Рақиблар ҳам уни фақат қўполлик билан тўхатишди холос. "Сўғдиёна" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов "Локомотив" билан ўйинда пенальтидан гол урди.

Мурод Холмуҳаммедов

Камолиддин Тожиев


Ярим ҳимоядан "Машъал" вакили Шаҳзод Шайманов ўрин олди. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Шайманов "Навбаҳор"га супергол уришга эришди. "Олмалиқ" вакили Дониёр Исмоилов ҳам Шаймановдан қолишмайдиган гол уришга муваффақ бўлди. "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров "Локо"га қарши ўйинда марказда анча фаол ҳаракат қилди. "Бунёдкор"нинг япониялик легионери Сато Минори Ғузорда "Шўртан"га қарши баҳсда ягона голни урди.

Музаффар Музаффаров

Сато Минори

Шаҳзод Шайманов


Ҳужумчилар сони уч нафарни ташкил қилди. "Андижон" ҳужумчиси Неманья Йованович водий дербисида "Нефтчи" дарвозасига гол урмади. Лекин иккала гол урилишида катта иш қилди. Биринчисида жарима тўпини ишлаган бўлса, айнан унинг йиқитилишидан кейин пенальти белгиланди. "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Тошкентда "Пахтакор" дарвозасига гол урди, унинг голи "аждарлар"га бир очко келтирди. "Обод" тўпурари Шохруз Норхонов "Қизилқум" билан баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Шохруз Норхонов

Неманья Йованович

Бобур Абдухолиқов


Рамзий терма жамоага "Сўғдиёна" устози Даврон Файзиевни мураббий этиб тайинладик. Унинг жамоаси чемпионлик учун курашаётган "Локомотив"дан очко тортиб олди.



Дарвозабон
Муҳиддин Худоёров "Бухоро"

Ҳимоячилар
Камолиддин Тожиев "Пахтакор"
Сайдулла Раҳматов "Насаф"
Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"

Ярим ҳимоячилар
Музаффар Музаффаров "Сўғдиёна"
Сато Минори "Бунёдкор"
Шаҳзод Шайманов "Машъал"
Дониёр Исмоилов "Олмалиқ"

Ҳужумчилар
Неманья Йованович "Андижон"
Бобур Абдухолиқов "Насаф"
Шохруз Норхонов "Обод"

Бош мураббий
Даврон Файзиев "Сўғдиёна"

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика