Latest news

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  5 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  3 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

Олий лига. 3-тур рамзий терма жамоаси News

Бу турдан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" ва "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувлари терма жамоа ўйини туфайли номаълум муддатга қолдирилган.

Кетма-кет иккинчи бор рамзий терма жамоа дарвозасига Муборакнинг "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни жойлаштирдик. Бунга албатта сабаблар етарли. Илёсов "Шўртан" билан ўйинда ҳам ўтган турда бўлгани каби ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Бундан ташқари Игорь Таран томонидан пенальтидан урилган зарбани қайтаришга эришди. Қизиғи Жавоҳир бир тур олдин ҳам 11 метрли жарима тўпини қайтаришга муваффақ бўлганди. Ёш посбон жамоаси 10 киши бўлиб қолганида ҳам рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди.



"Қўқон-1912" мавсумдаги илк ғалабани ўз майдонида "Қизилқум" устидан қўлга киритди. Мазкур ўйинда мезбонлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов жуда фаол ўйнади. У ўз қанотида рақиб вакилларига имконият бермади. Бундан ташқари ҳужумларда ҳам кўп бор кўриниш бериб турган Холмуҳаммедов рамзий термадан ўрин олди.



"Навбаҳор" водий дербисида "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Шу куни майдон эгалари сафида Жаҳонгир Меҳмонов собиқ клубига қарши жуда яхши ҳаракат қилди. Рақиб ҳужумчиларига деярли имконият бермаган ҳимоячи ҳақли равишда термамизга киритилди.



"Олмалиқ" бу турда мағлубиятга учради. Лекин жамоа сафида ҳимоячи Владислав Касминин жуда фаол ва фойдали ҳаракат қилди. Легионер "Олмалиқ"нинг ҳар иккала голида ҳам иштирок этди. Дастлаб унинг пасидан сўнг Ислом Иномов ҳисобни очган бўлса иккинчи бўлимда унинг ўзи олий лигадаги биринчи голини уришга эришди. Бироқ жамоаси сўнгги дақиқаларда икки гол ўтказиб аламли мағлубиятга учради.

Рамзий терма жамоада "Машъал"нинг яна бир вакили бу ҳимоячи Сардор Раҳмонов бўлди. Бу мавсум муборакликлар сафига қўшилган Раҳмонов жамоанинг асосий вакилига айланиб олди. Ғузордаги баҳс бошида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини айнан Сардорнинг аниқ амалга оширгани сўзимизга исбот бўлади. Бундан ташқари Раҳмонов ҳимояда ҳам ўз вазифасини муносиб бажарди ва жамоаси сафарда ғалаба қозонди.



Мавсумни сенсацион тарзда кетма-кет 3та ғалаба билан бошлаган "Динамо"дан бир йўла икки футболчи рамзий термадан ўрин олди. Ҳимоячи Шоҳрух Холматов "Пахтакор"га қарши кечган баҳсда Игорь Сергеев ва унинг шерикларига гол уриш имконини бермади. Холматов рақибнинг ҳужумларини қайтаришда етакчилардан бири бўлди.



"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Шу куни фарғоналиклар сафида ягона голга Дмитрий Комаровский муаллифлик қилди. Шу тариқа легионер футболчи "Нефтчи"нинг бу мавсумдаги илк голини уришга эришди. Дастлабки икки турда "Нефтчи" гол ура олмаганди.



Турнинг яна бир сенсациясини қайд этган "Обод" Бухородан 3 очко билан қайтди. Жамоа ўз тарихида илк бор ушбу клуб уйидан ғалаба билан қайтишида Ғайрат Умировнинг хиссаси жуда катта бўлди. Ўйиндан бир кун олдин ўз туғилган кунини нишонлаган ярим ҳимоячи Бухородаги баҳс тақдирини ҳал қилган ягона голни урди. Шундай қилиб, "Обод" бу мавсумдаги илк ғалабасини сафарда кучли рақиб устидан қўлга киритди.



Дастлабки икки турда Тошкентнинг икки клубига мағлуб бўлган "Сўғдиёна" Жиззахдаги илк ўйинда мухлисларини хурсанд қилди. "Олмалиқ"қа қарши ўйинда Даврон Файзиев шогирдлари 1:2 ҳисобида ортда қолиб туриб сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб иродали ғалабага эришди. Шу куни захирадан майдонга тушган Шоҳрух Достонов баҳс қаҳрамонларидан бирига айланди. Айнан унинг 88-дақиқада урган голи "Сўғдиёна"га мавсумдаги биринчи ғалабани келтирди. Баҳс сўнггида эса Достонов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.



"Динамо" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамонов дастлабки икки турда ҳам жуда яхши ўйнаганди. Бироқ рамзий термамиздан ўрин ололмаганди. 3-турда ниҳоят Қаҳрамонов қаҳрамонлар сафига қўшилди. Ярим ҳимоячи баҳс давомида мезбонларга тинчлик бергани йўқ. Бундан ташқари Раду Рогак "Пахтакор" дарвозасига голни айнан Жавоҳирнинг тўп узатишидан сўнг киритди.



Ҳужумда фақат бир нафар футболчини танлаб олишга қарор қилдик. Ўтган турда ҳам рамзий термадан жой олган сербиялик Филип Райевац бу сафар ҳам унга киритилди. "Қизилқум" билан баҳс тақдирини ҳал қилган ягона голни айнан Райевац урди.



Championat.asia талқинига кўра 3-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон

Жавоҳир Илёсов "Машъал"

Ҳимоячилар
Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"
Жаҳонгир Меҳмонов "Навбаҳор"
Владислав Касминин "Олмалиқ"
Сардор Раҳмонов "Машъал"
Шоҳрух Холматов "Динамо"

Ярим ҳимоячилар
Дмитрий Комаровский "Нефтчи"
Ғайрат Умиров "Обод"
Шоҳрух Достонов "Сўғдиёна"
Жавоҳир Қаҳрамонов "Динамо"

Ҳужумчи
Филип Райевац "Қўқон-1912"


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика