Latest news

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  1 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  6 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  7 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

Олий лига. 3-тур. "Локомотив" ва "Насаф"да ғалаба, "Пахтакор" Бухорода юта олмади News

Олий лига. 3-тур. "Локомотив" ва "Насаф"да ғалаба, "Пахтакор" Бухорода юта олмади

Бугун олий лиганинг 3-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтди.

Тошкентдаги ўйинда тезкор гол урилди. Темур Кападзенинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов қўлидан чиқариб юборди ва қайтган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов осонлик билан дарвозага йўллади - 1:0.

30-дақиқада "Нефтчи" футболчиси жарима майдончаси олдидан тўпни Шоаҳмедовга олдириб қўйди. Санжар эса тезда жамоаси ҳужумини ташкил этди ва Марат Бикмаевга қидириб топди. Марат эса тўпни қабул қилиб олиб, бир рақиб ҳимоячисини алдаб ўтди ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Абдумавлон Абдужалилов эса бу сафар тўпни қўлларини ўртасидан ўтказиб юборди - 2:0.

Иккинчи бўлим бошида Сардор Мирзаевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига дарвозабон биринчи бўлиб чиқиб келди, аммо тўпни ушлашни уддасидан чиқмади. Абдумавлон Абдужалиловнинг оддий вазиятдаги жуда қўпол хатосидан сўнг Бикмаев бемалол ўз дублини расмийлаштирди - 3:0.

76-дақиқада Марат Бикмаев жарима тўпини амалга оширди, Темур Кападзенинг боши билан тўп оширишидан сўнг Махарадзе жамоасининг навбатдаги голини киритди - 4:0.

16:00 - «Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) 4:0

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 9, - 1:0. Марат Бикмаев 30, - 2:0 (Санжар Шоаҳмедов). Марат Бикмаев 48, - 3:0 (Сардор Мирзаев). Кахи Махарадзе 75, - 4:0 (Темур Кападзе)
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров (29.Қувондиқ Рўзиев, 63), 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (21.Дониёр Усмонов, 68), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов (7.Садриддин Абдуллаев, 78), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 20.Ислом Тўхтахўжев, 28.Икром Алибоев, 77.Жасур Ҳасанов.

"Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (28.Сардорбек Эминов, 73), 8.Умид Қодиров, 10.Мурод Бобожонов, 11.Аббос Махсталиев, 17.Илҳом Бойдедаев (22.Алишер Саматов, 52), 18.Жавоҳир Расулов (26.Отабек Исроилов, 66), 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 23.Абдураҳмон Абдулхақов.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Бойдедаев 13, Марат Бикмаев 40, Жаҳонгир Меҳмонов 63, Шукурали Пўлатов 76, Умид Қодиров 90+1.


Қаршидаги ўйиннинг 43-дақиқасида Сайдулла Раҳматовнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Илҳом Шомуродов дарвозага йўллади - 1:0. Ушбу гол ўйинда ягона бўлиб қолди.

18:00 - «Насаф» (Қарши) – «Обод» (Тошкент) 1:0
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Гол: Илҳом Шомуродов 43, - 1:0 (Сайдулла Раҳматов)

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 5.Илдар Маматказин, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев (4.Мақсуд Каримов, 82), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 21.Азамат Алланиёзов (45.Бобир Абдихолиқов, 65), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов (17.Артур Геворкян, 82), 31.Сайдулла Раҳматов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 19.Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.

"Обод": 12.Дилшод Ҳамроев (91.Давронбек Жўрақулов, 86), 2.Аброр Хусинов (7.Жавоҳир Қаҳрамонов, 74), 3.Илҳом Комилов, 5.Ғайрат Умиров, 6.Шерзод Жалилолв, 8.Дониёрбек Ҳасанов, 11.Шохруз Норхонов, 14.Акбар Ходжаев, 15.Санжар Баратов (13.Умиджон Матмусаев, 46), 18.Санжар Тўрақулов, 23.Жавлон Искандаров.
Захира: 4.Хуршид Ғиёсов, 9.Павел Соломин, 10.Алишер Азизов, 20.Алишер Мирзаев.

Огоҳлантиришлар: Жавлон Искандаров 34


Бухородаги ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳам томонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади - 0:0.


18:45 - «Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

"Бухоро": 1.Муҳиддин Худоёров, 23.Александр Мерзляков, 16.Артём Филипосян, 85.Руслан Мелзиддинов, 93.Максимилиан Фомин, 8.Саламат Қуттибоев, 87.Алишер Саноев, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов (18.Баҳодир Пардаев, 90), 19.Жасур Ҳасанов (61.Азиз Ибрагимов, 78), 97.Камолиддин Мурзоев
Захира: 30.Асилбек Омонов, 7.Суҳроб Неъматов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 33.Бобур Омонов, 21.Павел Смоляченко

"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 29.Владимир Козак, 4.Аднан Ораховац, 21.Камолиддин Тожиев, 24.даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев (19.Суҳроб Бердиев, 74), 15.Жавоҳир Соҳибов, 9.Жалолиддин Машарипов (28.Станислав Андреев, 90+2), 8.Шерзод Каримов, 7.Азимжон Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев
Захира: 12.Тимур Жўраев, 6.Аббос Отахонов, 14.Жамшид Болтабоев, 20.Анвар Солиев, 35.Ойбек Қиличев

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 73, Игорь Сергеев 86.



Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика