Олий лига. 29-тур жуфтликларининг ўзаро натижалари қандай?
16 nov 2017 14:05
News
Олий лига. 29-тур жуфтликларининг ўзаро натижалари қандай?
11таликка кириш учун имконияти қолмаган "Нефтчи" ўз майдонидаги энг сўнгги учрашувни "Машъал"га қарши ўтказади. "Машъал"да мавсумни 5-ўринда тугатиш учун ҳам назарий имконияти бор.
Олий Лига, 29-тур
19 ноябрь (якшанба)
“Нефтчи” (Фарғона) – “Машъал” (Муборак)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), Ж. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: Р. Серазитдинов (Тошкент)
ПФЛ вакили: Р. Черников
Ўзаро ўйинлари сони: 33
"Нефтчи" ғалабаси: 20
Дуранг: 2
"Машъал" ғалабаси: 11
Тўплар нисбати: 60-34
Биринчи даврадаги ўйин: "Машъал" - "Нефтчи" 2:2
"Қизилқум" бу турда "Металлург"ни мағлуб этса 11-ўриндан пастга тушиб кетмаслиги деярли аниқ бўлади. "Металлург" сафарда 4та учрашувдан буён юта олмаяпти.
“Қизилқум” (Навоий) – “Металлург” (Бекобод)
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Р. Серазитдинов (Тошкент), И. Худайдотов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ПФЛ вакили: М. Саидқосимов.
Ўзаро ўйинлари сони: 35
"Қизилқум" ғалабаси: 14
Дуранг: 10
"Металлург" ғалабаси: 11
Тўплар нисбати: 48-42
Биринчи даврадаги ўйин: "Металлург" - "Қизилқум" 3:1
Мавсумни мусобақа жадвалининг ўртасида тугатиши деярли аниқ бўлган клублар ўртасидаги баҳс Олмалиқда бўлиб ўтади. "Олмалиқ" ўз майдонида охирги икки учрашувда зафар қучди. "Навбаҳор" эса сафарда олти ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда.
“Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Ф. Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд)
ПФЛ вакили: А. Фролов.
Ўзаро ўйинлари сони: 19
"Олмалиқ" ғалабаси: 9
Дуранг: 5
"Навбаҳор" ғалабаси: 5
Тўплар нисбати: 29-27
Биринчи даврадаги ўйин: "Навбаҳор" - "Олмалиқ" 1:1
Олий лигада қолиш учун курашаётган "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Қўқонликлар 10та турдан буён сафардаги ўйинларда ғолиб чиқа олмаяпти. "Сўғдиёна" олий лигада охирги учта учрашувнинг барчасда ютқазди.
“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Қўқон-1912” (Қўқон)
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов
Ўзаро ўйинлари сони: 21
"Сўғдиёна" ғалабаси: 10
Дуранг: 4
"Қўқон-1912" ғалабаси: 7
Тўплар нисбати: 35-26
Биринчи даврадаги ўйин: "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 3:2
"Бунёдкор" бу тур ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этса мавсумни тўртинчи ўринда тугатиши аниқ бўлади. "Бухоро" ўз тарихида бир марта "қалдирғочлар"ни мағлуб эта олган. Ўша ғалаба 2017 йилги мавсумнинг биринчи даврасида кузатилди.
“Бунёдкор” (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Коваленко, И. Танташев, Ж. Мухторов.
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ПФЛ вакили: В. Штерн
Ўзаро ўйинлари сони: 19
"Бунёдкор" ғалабаси: 15
Дуранг: 3
"Бухоро" ғалабаси: 1
Тўплар нисбати: 46-8
Биринчи даврадаги ўйин: "Бухоро" - "Бунёдкор" 4:2
Йил ўйини деб таъриф берилаётган ўйин Қаршида ўтади. "Насаф" қаторасига 10та ўйиндан буён ғалабага эришмоқда. "Пахтакор" эса сўнгги 5та учрашувда 5 марта ғалаба қозонди ва умуман гол ўтказмади.
“Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ш. Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров
Ўзаро ўйинлари сони: 42
"Насаф" ғалабаси: 9
Дуранг: 10
"Пахтакор" ғалабаси: 23
Тўплар нисбати: 33-59
Биринчи даврадаги ўйин: "Пахтакор" - "Насаф" 2:1
"Локомотив" Самарқандда ғолиб бўлса кетма-кет иккинчи йил олий лигада чемпион бўлади. "Динамо" бу турда мағлуб бўлса 11-ўринни олиш имкониятини деярли йўқотади. "Темирйўлчилар" 7та ўйиндан буён ютқазмаяпти. Жамоа охирги бешта баҳсда умуман гол ўтказмади.
“Динамо” (Самарқанд) – “Локомотив” (Тошкент)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши).
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)
ПФЛ вакили: В. Лёткин.
Ўзаро ўйинлари сони: 23
"Динамо" ғалабаси: 10
Дуранг: 3
"Локомотив" ғалабаси: 10
Тўплар нисбати: 34-32
Биринчи даврадаги ўйин: "Локомотив" - "Динамо" 2:0
Comments