Latest news

07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  0 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  97 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  23 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  22 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  30 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98

Олий лига. 21-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 21-тур рамзий терма жамоаси

9 ва 10 сентябрь кунлари олий лигада 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра якунланган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Санжар Қувватов "Насаф"

Дарвозага "Насаф" посбони Санжар Қувватовни қўйишга қарор қилдик. Сабаби "Бухоро" билан турнинг марказий ўйинида Қувватов ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.



Ҳимоячилар
Муроджон Тошматов "Металлург"
Қаҳрамон Баҳодиров "Сўғдиёна"
Акмал Шораҳмедов "Бунёдкор"


"Металлург" вакили Муроджон Тошматов "Пахтакор" билан баҳсда жуда фаол ўйнади. Айнан у учрашувдаги ҳисобни очди. Бундан ташқари иккинчи гол урилишида Тошматов голли пас берди.

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров "Андижон" билан ўйинда захирадан майдонга тушиб қаҳрамонга айланди. Футболчи захирадан ўйинга қўшилганига 2 дақиқа ҳам бўлмай рақиб дарвозасини ишғол қилди, якунда айнан унинг голи "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди.

"Бунёдкор" сардори Акмал Шораҳмедов "Обод" билан ўйинда яхши ўйнади. Ўз қанотда ҳимояда ишларини бажаришдан ташқари ҳужумга ҳам ўтиб турди. Айнан унинг пасидан кейин Сато Минори гол уришга эришди.



Ярим ҳимоячилар
Мирзакамол Камолов "Машъал"
Огнен Красич "Насаф"
Сато Минори "Бунёдкор"
Жавоҳир Эсонқулов "Металлург"


"Машъал" ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов давралар оралиғида клуб сафига қўшилганди. Футболчи "Нефтчи" билан ўйинда Ҳумоюн Муртазоев ва Кенжа Тўраевга голли паслар берди.

"Насаф" таркибига ёзда келиб қўшилган сербиялик ярим ҳимоячи Огнен Красич жамоа ўйинига тезда қўшилиб кета олди. Футболчи "Бухоро" билан ўйинда жамоадошларига учта голли пас бериб 21-тур қаҳрамонларидан бирига айланди.

Рамзий терма жамоадаги яна бир легионер футболчи "Бунёдкор"нинг япониялик ярим ҳимоячиси Сато Минори бўлди. Футболчи "Обод" билан ўйиннинг бошида пенальти ишлади, баҳс давомида ўзи ҳам гол уришга эришди.

"Металлург"нинг ёш футболчиси Жавоҳир Эсонқулов "Пахтакор" билан ўйинда жуда фаол ўйнади ва рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади. 1997 йилда туғилган футболчи ўз устида ишлашдан тўхатамас ҳали кўп рамзий терма жамоадан ўрин олади.



Ҳужумчилар
Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив"
Отабек Ҳайдаров "Қўқон-1912"
Шаҳбоз Эркинов "Насаф"


Олий лига тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов "Шўртан" билан баҳсда гол ура олмади. Лекин жуда фаол бўлди ва иккита голга пас берди.

"Қўқон-1912" ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров Навоийда "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Насаф"нинг рамзий терма жамоадан ўрин олган яна бир футболчиси бу Шаҳбоз Эркинов бўлди. Ўтган турда фаолиятидаги 100-голини уришга эришган ҳужумчи "Бухоро" билан ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика