Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Олий лига 2021/22. Футзал чемпионатининг илк турига Фарғона мезбонлик қилади News

Олий лига 2021/22. Футзал чемпионатининг илк турига Фарғона мезбонлик қилади

Tags :  Футзал
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми 9 октябрь санасида старт олади. Илк тур учрашувларига Фарғонадаги “Само” спорт комплекси мезбонлик қилади.

Маълумки, футзал учрашувлари сўнгги вақтларда асосан Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах шаҳарларида ўтказиб келинаётганди. ЎзПФЛ футзални янада оммалаштириш йўлида қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, футзал чемпионати “Спорт” телеканали билан ҳамкорликда трансляция қилина бошланди. Шунингдек, футзал географиясини кенгайтириш орқали вилоятларда ҳам футзал спорт турини ривожлантиришга эришиш мумкин. 

Ўтган йилнинг 1 декабрь куни ЎзПФЛ раҳбарияти Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров қабулида бўлиб, айнан шу масала хусусида фикр алмашганди. Натижада вилоят ҳокимияти кўмаги билан “Само” қопламаси алмаштирилди. Қўшимчасига, “Нефтчи” футзал клуби Олий лига йўлланмасини қўлга киритди. 

Илк тур учрашувлари Фарғонада 9-14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Бунда ҳар куни 3 тадан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйинлар 15:00, 17:30 ҳамда 20:00 да старт олади. 

Аввалроқ Олий лига учун қуръа ташлаш маросими 4 октябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика