Latest news

22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  2 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  1 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  17 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  8 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  26 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0

Олий лига. 2-тур превьюси News

Олий лига. 2-тур превьюси

8-10 март кунлари олий лиганинг иккинчи туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу тур превьюси билан танишинг.


«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
8 март 2017. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов (Тошкент), Расулжон Фозилов (Наманган), Мўминжон Мажидов (Наманган), Комилжон Расулов (Қарши)
Назоратчи: Марат Исмоилов Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Валерий Лёткин.


Ўзбекистон чемпиони илк турда Муборакда “Машъал”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби эса мавсумни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа чемпионатни вице-чемпион ва чемпионга қарши сафардаги ўйинлар билан бошламоқда. Меҳмонлар сафида “Локомотив”га тегишли дарвозабон Сарвар Каримов ҳаракат қилади.

"Сўғдиёна" охирги марта 2008 йил "Локомотив" устидан ғолиб чиққан. Яъни кетма-кет 11та учрашувда "Локомотив" ушбу рақибга ютқазмай келмоқда.

                   ЛОКОМОТИВ                 

                  Кўрсаткич                  

                   СЎҒДИЁНА                    

18

Ўйин

18

13

Ютуқ

2

3

Дуранг

3

2

Мағлубият

13

45

Гол урган

11

11

Гол ўтказган

45

42

Очко

9




«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
8 март 2017. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Биринчи тур сенсациясини қайд этган Самарқанднинг “Динамо” клуби 2-турни ўз уйида “Шўртан”га қарши ўтказади. Олий лигага қайтган жамоа Бекободда “Металлург”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди. Ғузор клуби ҳам мавсумни 3 очко билан бошлади. Волков шогирдлари ўз майдонида “Нефтчи”дан устун келишди – 1:0. Мана шу учрашувда гол урган Элдор Бойматов Самарқанддаги баҳсда иштирок эта олмайди. Сабаби у “Нефтчи” билан ўйинда қизил карточка олди.

Самарқанднинг "Динамо" клуби "Шўртан" билан ўз майдонидаги охирги олти учрашувда умуман ютқазмаган. Сўнгги бор "Шўртан" бу жамоа майдонидан 2008 йилда зафар қучганди.

                    ДИНАМО                      

                       Кўрсаткич                   

                       ШЎРТАН                        

20

Ўйин

20

8

Ютуқ

8

4

Дуранг

4

8

Мағлубият

8

27

Гол урган

26

26

Гол ўтказган

27

28

Очко

28



 
«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент)
8 март 2017. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Рустам Бобомуродов (Навоий), Артем Калинин (Қарши), Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Давлет Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов (Тошкент).

Ўзбек “эль класико”си деб аталадиган баҳс турнинг марказий ўйини бўлиши кутилмоқда. Олий лигани умуман тарк этмаган икки клуб ўртасидаги учрашув Фарғонада бўлиб ўтади. “Нефтчи” илк турда Ғузорда 0:1 ҳисобида мағлубият аламини тотиб кўрди. “Пахтакор” эса мавсумни ўз уйида “Қизилқум” устидан ғалаба билан бошлади – 3:1. “Шерлар” аъзоси Жамшид Искандеров иккита гол билан айни пайтда чемпионат тўпурари бўлиб турибди.

Ўтган мавсум Тошкентдаги ўйинда "Нефтчи" 2:1 ҳисобида зафар қучган. Фарғонада эса мезбонлар 1:0 ҳисобида устун келишган. Ниҳоят 2015 йил Фарғонада ўтган учрашувда ҳам "Нефтчи" ғолиб бўлган - 3:2. Сўнгги бор "шерлар" 2015 йилги мавсумда ўз уйидаги баҳсда ғолиб чиққанди.

                    НЕФТЧИ                    

            Кўрсаткич              

                   ПАХТАКОР                   

50

Ўйин

50

20

Ютуқ

23

7

Дуранг

7

23

Мағлубият

20

66

Гол урган

81

81

Гол ўтказган

66

67

Очко

76



 
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент)
9 март 2017. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олим Абдувосилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Олим Тўйчибоев (Фарғона)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

“Олмалиқ” чемпионатни Бухорода бошлади. Виктор Кумиков шогирдлари сафарда 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. “Бунёдкор” эса Тошкентда “Сўғдиёна” дарвозасига битта гол уриб ғалабага эришди. “Олмалиқ” сафида ўйнаётган Акбар Тўраев, Дилшод Жўраев, Ислом Иномов, Забиҳилло Ўринбоев, Алибобо Раҳматуллаев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Камолиддин Мурзоев ўз вақтида “Бунёдкор” таркибида ўйнашган.

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги 7та учрашувда "Бунёдкор" 5та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган. "Олмалиқ" охирги марта 2013 йилги мавсумда "қалдирғочлар"дан устун келганди.

                 ОЛМАЛИҚ                   

              Кўрсаткич                

                     БУНЁДКОР                   

18

Ўйин

18

2

Ютуқ

13

3

Дуранг

3

13

Мағлубият

2

17

Гол урган

37

37

Гол ўтказган

17

9

Очко

42




«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)
9 март 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Тимур Тўхтасинов (Андижон), Зиёдулло Абдураҳмонов (Андижон), Анваржон Маражабов (Андижон), Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Ўтган мавсум бронза медали учун кураш олиб борган икки клуб Ғузорда тўқнаш келишади. Қаршидаги “Марказий” стадион таъмирланаётгани учун ПФЛ “Насаф”нинг уй ўйинларини Ғузорда ўтказишини белгилади. Иккала жамоа ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “аждарлар” Қўқондан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди, Улуғбек Бақоев шогирдлари эса ўз мухлислари қаршисида “Олмалиқ”дан устун келишди – 1:0.  

"Бухоро" охирги ўйинларда "Насаф" дарвозасига йўл топа олмаяпти. Сўнгги бор бухороликлар олий лигада бу жамоа дарвозасига 2013 йилги мавсумда гол уришганди. Шундан кейин бўлиб ўтган олти ўйинда "Бухоро" "Насаф"га умуман тўп киритмади. 


                    НАСАФ                  

                   Кўрсаткич              

                      БУХОРО                 

38

Ўйин

38

20

Ютуқ

9

9

Дуранг

9

9

Мағлубият

20

67

Гол урган

37

37

Гол ўтказган

67

69

Очко

36




«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)
10 март 2017. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион.
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Акобир Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Чемпионатни мағлубият билан бошлаган икки клуб тўқнашуви. “Машъал” илк турда амалдаги чемпион “Локомотив”га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Металлург” ҳам ўз майдонида “Динамо”га мағлуб бўлди – 0:2. Бош ҳакам Зокир Қодиров бир йил олдин ҳам 2-турдан ўрин олган “Машъал” – “Металлург” учрашувида ҳам ишлаганди. Ўша баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

"Машъал" сўнгги бор "Металлург"ни 2014 йилги мавсумда таслим қилганди. Охирги бешта учрашувда муборакликлар бу рақиб устидан ғалаба қозона олишмаяпти. Ўтган йил “Металлург” ўз майдонида “Машъал”ни 6:0 ҳисобида тор-мор этганди. 


                  МАШЪАЛ             

                Кўрсаткич                

                  МЕТАЛЛУРГ                 

28

Ўйин

28

12

Ютуқ

9

7

Дуранг

7

9

Мағлубият

12

47

Гол урган

43

43

Гол ўтказган

47

43

Очко

34



 
«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
10 март 2017. Навоий. "Ёшлик" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Виктор Серазетдинов (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Дониер Сайлалов (Тошкент), Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.
 
Навоийнинг “Қизилқум” клуби чемпионатни сафарда “Пахтакор”дан учралган мағлубият билан бошлади – 1:3. “Навбаҳор” эса Наманганда “Обод”ни таслим қилди – 2:1.

Ўтган йил бу клублар ўртасидаги иккала ўйинда ҳам "Қизилқум" 3 очкога эга чиққан. Ҳамиджон Актамов жамоаси Навойида 1:0, Наманганда 2:0 ҳисобида зафар қучган. "Лочинлар" ушбу жамоани сафарда сўнгги бор 2013 йилги мавсумда мағлуб эта олишган.

Иккала клуб таркибида ҳам биринчи турда янги футболчилар гол уришга эришишди. “Қизилқум” сафида “Насаф”дан ўтган Азамат Алланиязов тўп киритган бўлса, “Навбаҳор”да “Машъал”дан трансфер қилинган Ғиёсжон Комилов ва Мирзоҳид Ғофуров гол уришди.


                    ҚИЗИЛҚУМ                   

              Кўрсаткич                

                 НАВБАҲОР               

34

Ўйин

34

11

Ютуқ

12

11

Дуранг

11

12

Мағлубият

11

37

Гол урган

43

43

Гол ўтказган

37

44

Очко

47




«Обод» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
10 март 2017. Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Азиз Асимов (Тошкент), Мамур Саидқосимов (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магаметов.

2017 йилги чемпионатни мағлубият билан бошлаган навбатдаги икки клублар тўқнашуви Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Ўтган йил олий лигада дебют қилган "Обод" клуби "Қўқон-1912" билан икки марта ўйин ўтказишган. Ўз майдонида ўйнаган жамоа ғолиб бўлган. Яъни ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсларда ҳозиргача дуранг кузатилмаган.


                  ОБОД                    

                     Кўрсаткич              

                    ҚЎҚОН-1912                 

2

Ўйин

2

1

Ютуқ

1

0

Дуранг

0

1

Мағлубият

1

2

Гол урган

2

2

Гол ўтказган

2

3

Очко

3



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика